Юнон банклари 13 июлгача ҳам очилмайди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Юнонистон ҳукумати референдум арафасида бир ҳафтага ёпган банкларини 13 июлгача ҳам очмасликка қарор қилган.

Бу вақт орасида банкоматлардан бир кунда бир кишининг фақат 60 Евро суғуриб олиш чеклови ҳам кучда қолади.

Юнон ҳукумати етарли даражада озиқ овқат ҳам ёқилғи захирасига эга эканликларини таъқидламоқда, маҳаллий аҳоли ҳамда сайёҳларнинг ваҳимага тушишларига ҳожат йўқлигини айтмоқда.

Банкларни ёпиш ва нақд пул чекловини киритишга Юнонистон ҳукумати билан халқаро қарз берувчиларнинг музокаралари самара бермагани ва Оврўпо Марказий Банки Юнонистонга фавқулодда молиявий ёрдам миқдорини оширмасликка қарор қилгани ортидан 28 июн куни тўғри келди.

Бугун 9 июл куни Юнонистон Бош вазири Алексис Ципрас мамлакатини молиявий инқироздан олиб чиқишнинг янги «реалистик режа»сини тақдим қилиши ҳақида эълон қилган.

Бу Оврўподаги Евро пул бирлиги муомалада бўлган 19 мамлакат Афинадан ўз режасини талаб қилган охирги муддатдир.

12 июл, якшанба куни Оврўпо Иттифоқига аъзо 28 мамлакатнинг раҳбарлари фавқулодда мажлисга йиғилиб Юнон иқтисодий инқирозини муҳокама этишни режалаганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ