ИДга аъзолик гумони билан 21 киши ҳибсга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Туркиянинг қатор ҳудудларида ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳга аъзоликда гумон қилинган 21 инсон қўлга олинган, уларнинг уч нафари чет эллик экани хабар қилинмоқда.

Туркия оммавий ахборот воситаларининг ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб хабар қилишларича, ҳибслар 10 июл жума тонгида Истанбул шаҳридаги бир неча манзилда, Сурия билан чегарадош Мерсин вилояти ҳамда Хўжайли вилоятида амалга оширилган.

Бу Туркия ҳудудида "Исломий Давлат"га алоқадорликда гумон қилинган шахсларга нисбатан йўлга қўйилган энг йирик амалиёт бўлган.

Қўлга олинган уч хорижликнинг қайси мамлакатдан эканликлари ошкор қилинмаяпти.

Улар Сурияга ўтишни режалаган бўлганлар.

Турк расмийларига кўра, гумондорлар "Исломий Давлат" гуруҳига одам ёллашда кўмаклашганлар.

Туркиянинг "Онадўли" ахборот агентлигининг полициядаги манбага таяниб хабар тарқатишича, камида 30 кишини қўлга олишга маҳкама ордери бўлган.

Тинтув чоғида полиция икки милтиқ, кўп сонда ўқлар, "ИД"га тегишли ҳужжатлар, электроник жиҳозлар ҳамда ҳарбий кийим-бош топилган.

Ғарб давлатлари Туркияни "Исломий Давлат"га қўшилмоқчи бўлган одамларни тўхтататишда етарли иш қилмаётганликда айблаб келади.

Туркия эса ўзининг Сурия билан 900 километрдан узун чегараси борлиги ва унинг ҳар бир метрини назорат қилиш эканини айтиб келади.

Шунингдек, Туркия Сурияни ташлаб чиқишга мажбур бўлган 1,8 миллион қочқинга бошпана бериш ишида ўзига бошқа мамлакатларнинг ёрдам бермаётганидан шикоят қилади.

Ҳибслар АҚШ ҳайъатининг Туркияда бўлиши ортидан кузатилган.

Америка ҳайъати билан мулоқотларда Туркия томонининг Суриядаги "ИД" жангариларига қарши курашда янада фаолроқ ҳамкорликка ваъда бергани хабар қилинган.

Охирги ҳафталарда беқарор чегарага Туркия ўзининг катта сондаги танклари, қўшинлар ва ракетадан мудофаа тизимларини ўрнатган.

Ушбу амалиётлар "Курд жангчилари кўп ҳудудни ўз назоратига олишини хоҳламаётган Туркия Сурияга бостириб кирмоқчи ва сарҳадлардан "ИД" жангариларини узоқлаштирмоқчи" деган гап-сўзларга ҳам етаклаган.

Мамлакатининг Сурияга босқини эҳтимолини рад этган Туркия Бош вазири Аҳмед Довутўғли ўз хавфсизлигига таҳдид туғилса жавоб қайтаражагини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ