ИД сабаб ўн минглаб косоволик сувсиз қолдилар

Фото муаллифлик ҳуқуқи reuters

Косово расмийлари 11 июл шанба тонгидан аҳоли учун сув таъминотини тўхтатганларини тасдиқлаганлар.

Бунга ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган гуруҳ аъзолари шаҳар сув таъминоти идорасига тегишли сув омборини заҳарлаган бўлишлари мумкин деган хавотир сабаб бўлган.

Расмийлар пойтахт Приштинада водопровод суви таъминоти “хавфсизлик масалалари боис” тўхтатилганини айтганлар.

Бироқ текширишлар сув таркибида ҳеч қандай заҳарли модда аниқламаган.

Рейтер ахборот агентлиги хабар қилишича, сув таъминоти ИДга алоқаси бор деб гумон қилинган беш шахс ҳибсга олинганидан кейин тўхтатилган.

Полициядан хабар қилишларича, Бадовач сув резеруварини қўриқлайдиган патрул аъзолари ҳатти-ҳаракатлари шубҳали бўлган уч шахсни кўриб қолганлар.

Бу уч киши ҳибсга олинган.

Яна икки киши кейинроқ қўлга олинган.

Бадовач сув омбори пойтахт Приштина аҳолисининг ярмини сув билан таъминлайди.

Косово пойтахтида 200 мингдан ортиқ одам яшайди.

Расмийлар ўтган йили августида ўзини “Исломий Давлат” деб атайдиган гуруҳ сафига бориб қўшилмоқчи бўлган 40 дан ортиқ косоволикни ҳибсга олган.

Ҳозирги пайтда 200 дан ортиқ косовлик ИД сафига қўшилиш учун Ироқ ва Сурияга кетганлар деб кўрилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ