Ошиқ-маъшуқлар Тож Маҳалда худкушликка қўл урдилар

Ҳинду ва мусулмон ошиқ ва маъшуқа Тож Маҳал мақбараси мажмуасига кириб бўйинларига тиғ тортганлар.

Шу йўл билан улар севишганига етишишга қаршилик кўрсатганларига норозилик изҳор этишга ва ҳаётларини тугатишга қарор қилганлар.

Ўсмирнинг Ҳинду, маъшуқасининг эса муслима бўлгани хабар қилинмоқда.

Агра полицияси Тож Маҳал ичида қонларига беланиб ётган ёш йигит ва қизни топиб олганлар.

Сўнг улар шифохонага етқазилганлар.

Ҳозир уларнинг аҳволи барқарор, деб таърифлаганлар шифокорлар.

Полициянинг ошиқ йигитга иқтибосан маълум қилишича, икки ёш ўз ота-оналарини уйланишга кўндирмоқчи бўлганлар.

Бироқ ҳам Ҳинду ва ҳам мусулмон ота-она ўз фарзандларининг бошқа динга эътиқод қиладиган инсон билан турмуш қуришига қарши чиққанлар.

"Биринчи бўлиб қиз томоғини кесган, сўнг ўғил бола унга эргашган", деб айтган полициячи.

"Биз бирга бўлиш мақсадидаги барча ҳаракатларимиз натижа бермаганидан кейин шу ишга қўл урдик", деб айтган ошиқ.

Ҳиндистонда бир диндаги инсоннинг иккинчи диндагига уйланишига, бир табақадаги инсоннинг юқори ёки паст табақадаги деб кўриладиган киши билан турмуш қурилишига қарши чиқиш кўп учрайди.

Айнан шу сабаб "ор-номус ҳаққи" қотилликлари кўп содир этилиши кузатилади.

Тож Маҳал эса бутун дунёда энг гўзал муҳаббат рамзи деб кўрилади ҳамда Ҳиндистоннинг халқаро сайёҳларни энг кўп жалб қиладиган меъморчилик обидаси ҳисобланади.

Тож Маҳал Бобурийзода подшоҳ Шоҳ Жаҳоннинг суюкли рафиқаси Мумтоз Маҳал хотирасига бунёд этган мақбарасидир.

Шоҳ Жаҳон суйган ёри хотирасига мақбарани оқ мармардан, ўзининг мақбарасини эса қора мармардан барпо этишни режалаган.

Бироқ оппоқ Тож Маҳалга қаратиб қурилиши мўлжалланган қора мармар мақбаранинг фақат пойдевори қўйилган, қурилишни ниҳоясига етказиш имкони бўлмаган.

Уй қамоғига зиндонбанд қилган Шоҳ Жаҳон охирги йиллари, кунларини дераза ёнида ўтириб фақат Тож Маҳалга қараб ўтказган, ана шу ўтирган ҳолида жон берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ