"Британия "Исломий Давлат"ни йўқ қилишда ёрдам беради"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Бош вазир Дэвид Кэмерон айтишича, Британия Ироқ ва Сурия ҳудудида жангарилар ташкил этганларини эълон қилган "халифат"ни йўқ қилишда АҚШ билан ҳамкорликка бел боғлаган.

Бу ҳақда жаноб Кэмерон АҚШнинг NBC телевизион каналига берган интервьюсида айтган.

Британия Бош вазири мамлакати қуролли кучлари ўзини "Исломий Давлат" деб атаган жангариларга қарши ҳарбий амалиётларга кўпроқ бош қўшишини исташини, лекин бунинг учун мамлакат парламенти дастакловини қўлга киритиш талаб қилинишни билдирган.

Икки йил олдин Британия парламенти мамлакат қуролли кучларининг Суриядаги ҳарбий иштироки масаласини муҳокамага қўйган ҳамда бунга қарши овоз берган эди.

"Ҳозирги пайтда биз яна нималар қилишимиз мумкинлиги борасида мухолиф партиялар билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқдамиз. Лекин сиз бизнинг икки мамлакатда(ҳам Ироқ, ҳам Сурияда) халифатни йўқ қилишда сиз билан бирга ишлашни хоҳлаётганимизга шубҳа қилмаслигингиз керак", деб айтган Дэвид Кэмерон.

Ўтган ҳафта Британия ҳарбий ҳаво кучларининг Суриядаги жангарилар мавқеларини бомбардимон қилиш амалиётларида АҚШ ва Канада қуролли кучлари билан биргаликда иштирок этгани ошкор бўлиб қолди.

Бунинг ортидан Британия парламентидаги Лейборист ва Либерал-демократик партия аъзолари ҳукуматдан нега Британия қирувчи учоқлари Суриядаги амалиётларда қатнашгани борасида изоҳ талаб қилди.

Бунда Британия ҳарбий учоқларининг фақат Ироқдаги амалиётларда қатнашишига парламент рухсат бергани эслатилди.

Ҳозирги пайтда камида 700 Британия ватандоши "Исломий Давлат" жангариларини дастаклаш учун йўлга чиққанлари маълум бўлган.

Британия ҳукумати мамлакат мусулмон ёшларининг ИД таъсирига тушиб қолиши олдини олиш йўлларини изламоқда.

Сиёсатчилар ИДга қарши ҳозирги стратегия иш бермаётганини айтмоқдалар, бу стратегияни қайта кўриб чиқишга чақириқлар янграмоқда.

20 июл куни Британия Бош вазири Дэвид Кэмероннинг радикаллашиш ва экстремизмни жиловлашга қаратилган ўз стратегиясини эълон этиши кутилмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ