Жодугарлик гумони билан аёл бошини танасидан жудо қилдилар

Фото муаллифлик ҳуқуқи No credit

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Ассам штатидаги полицияси хабар қилишича, бир қишлоқ яшовчилари кекса аёлни жодугарликда гумон қилиб бошини танасидан жудо қилганлар, қўл ва оёқларини чопиб ташлаганлар.

Мони Оранг 63 ёшдаги беш фарзанднинг онаси бўлган.

Полициядан айтишларича, мачете қиличлари ва бошқа ўткир тиғли буюмлар билан қуролланган қишлоқ яшовчилари Мони Орангнинг уйига бостириб кирганлар.

Уйидан судраб олиб чиқиб шафқатсизларча ўлдирганлар.

"Унинг боши танасидан жудо қилинган, қўл-оёқлари кесиб ташланган", деб айтган полиция раҳбарларидан Манабендра Дев Рой.

Ушбу қотиллик юзасидан етти киши, жумладан икки аёл ҳам ҳибсга олинган.

Қишлоқликлар сўзларига кўра, маҳаллий руҳонийлар, "Мони Оранг одамларни жоду қилиб, душманларига касаллик юбораяпти", деб айтганидан кейин унинг уйига ҳужум қилганлар.

Етти киши ҳибсга олинганидан норози бўлган қишлоқ аҳоли полиция идорасига ҳужум ҳам қилганлар.

"Мони ялмоғиз эди, душманларига жоду юборарди. Бундай жодугарлик олдини олиш керак, шунинг учун унинг ўлдирилгани тўғри бўлди", деб айтган қишлоқликлардан бири маҳаллий телевидениега гапира туриб.

Аёлнинг эри Р Оранг айтишича, хотини "бегуноҳ аёл эди".

У маҳаллий руҳонийларни шубҳа ва фитнада айблаган.

Сеҳр-жодуга ишониш Ҳиндистоннинг қабилалар назорати кучли минтақаларида кўп тарқалган.

Афсунгарликда гумон қилинган одамларни кўпинча қип-яланғоч қилишади, тириклайин ёқишади ёки калтаклаб ўлдиришади.

Ассам штати полицияси маълумотларига кўра, охирги ярим йил мобайнида аксари аёллар бўлган 90 инсон ё боши танасидан жудо қилинган, ёки калтаклаб ўлдирилган, ё тириклайин ёқиб юборилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ