Мерс Жанубий Корея иқтисодий ўсишини секинлаштирган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Жанубий Корея расмийлари хабар қилишича, ҳалокатли Мерс вируси тарқалиши ҳамда экспорт камайиши давом этаётгани мамлакат иқтисодига сезиларли зарба берган.

Расмий маълумотларга кўра, 2015 йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида иқтисодий ўсиш 0,8 фоизни ташкил этган бўлса, иккинчи чоракда ушбу кўрсаткич атиги 0,3 фоиз атрофида бўлган.

Мерс ёки Middle East Respiratory Syndrome - Яқин Шарқ Респиратор Синдроми коронавируси ёки оддий тилда "туя тумови" деб ҳам аталаётган юқумли хасталик тарқалиши жанубий кореяликларни ваҳимага солиб қўйди.

Мактабларни ёпишга тўғри келди.

Одамлар бозор-ўчарга, ресторан ёки кинотеатр сингари омма йиғиладиган жойларга боришни тўхтатдилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Мамлакат иқтисоди учун аҳамиятли даромад манбаи бўлган сайёҳлик ҳам зарбага учради.

Жанубий Кореяни томоша қилиш учун борадиган сайёҳлар оқими тўхтади.

20 майдан буён Жанубий Кореяда Мерсни юқтирган 36 инсон ҳаётдан кўз юмди, 186 инсон вирусни юқтиргани аниқланди.

Яқин Шарқ Респиратор Синдроми коронавируси илк бор 2012 йили Саудия Арабистонида аниқланган эди.

MERS шамоллаш ва Sars каби касалликлар аломатларини ўз ичига олувчи юқори ҳарорат, нафас олишда қийинчиликлар, ўпка яллиғланиши ва буйракларнинг ишламай қолишига олиб келадиган хасталик.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шу вақтгача жаҳон бўйлаб 1368 киши Мерс вирусига чалинган, улардан 490 киши вафот этгани маълум.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида MERSнинг дастлаб туялардан инсонга ўтганлиги аниқланган.

Жанубий Кореяда ўзбекистонликлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади, улар юқумли хасталик тарқалишидан хавотирга тушиб қолганларини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ