Курдлар Сурияда Туркиянинг “хавфсиз ҳудуд” яратишидан норози

Image caption Салоҳиддин Демиртош Туркия ҳужумларидан хавотирда

Туркиянинг курдпараст партияси раҳбарининг Би-би-сига айтишича, Вашингтон ва Анқара томонидан Сурияда “хавфсиз ҳудуд” яратиш амаллари курдларнинг ўз минтақасига эга бўлиш режаларига қаршидир.

HDP раиси Салоҳиддин Демиртошга кўра, Туркия томонидан Суриядаги “Исломий давлат” жангариларини нишонга олиш ҳаракатлари ортида аслида Курдистон Ишчилар Партияси (ПКК) курд жангариларига қарши режа турибди.

У Туркия ва ПККни тинчлик жараёнига қайтишга даъват қилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Туркия ва Сурия чегарасидаги курдлар

Аввалроқ, Анқара ПККнинг Туркияга ҳужумлари тинчлик жараёнини имконсиз қолдиради, деб айтганди.

Ўтган ойларда Курдистон Ишчилар Партияси ва Туркия қўшинлари орасида бир неча тўқнашувлар кечган эди.

Шунингдек, ўтган ҳафта Туркиянинг Сурия билан чегара шаҳарларидан бирида “Исломий давлат”га алоқадор жангарилар томонидан уюштирилган ҳужум 32 кишининг ёстиғини қуритганди.

Туркия ПКК ва “Исломий давлат”ни террорчи ташкилотлар деб танийди.

Муқаддам Америка Қўшма Штатлари Анқара билан биргаликда Суриядаги “Исломий давлат” нишонларига қарши ҳужум режаланаётганини маълум қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ