Афғонистон: бачапуш ва бачабозликка барҳам бериш мумкинми?

Image caption "Афғонистонда бачабозлик ва бачапушликни ечиш йўлларидан бири болалар ҳуқуқлари ва жинсий тенглик соҳасидаги қонунларни мукамаллаштиришдир".

Ғарб маданиятида ҳам эркакларнинг аёллар уст боши, ёда аёларнинг эркак уст-бошини кийиш ҳолатлари рўй бериб туради. Лекин у ерда бу жинсий ўзликни намоён этиш уруниши сифатида кўрилади.

Лекин Афғонистонда ёш болаларни ўзга жинс уст бошига кийинтириш ижтимоий тақозо ва ҳатто жинсий ҳақоратни ангатади.

"Бачапуш ҳолати кўпларга аён ва кўплаб афғонлар ўғил бола сифатида тарбия қилинган кимнидир албатта биладилар", деб ёзади ушбу ҳолатни тадқиқ қилган Женни Нордберг.

Бу ҳолатнинг сабаби жамиятда ўғли бўлмаган оилаларга камситувчи кўз билан қараш одатидир. Жамият ўнгида "уят ёда камчилик"ни "йўқотиш учун қизларнинг сочини кесиб, ўғил бола кийимини кийдиришади.

Албатта ўғил болага "айлантирилган" қизлар учун бунинг фойдаси ҳам бор. Улар яхшироқ мактабга боришлари, спорт билан шуғулланишлари ва уйдан ташқари ҳатто иш қилиш имконига эга бўлишлари мумкин.

Бошқалар бу ўғил боланинг аслан кимлигини билишса ҳам, умуман ўғил бола бўлмаганидан кўра бу оиланинг ижтимоий мавқеи баландроқ бўлади.

Баъзи оилалар учун эса бача пуш қизга эга бўлиш иқтисодий жиҳатдан омон қолиш йўли ҳамдир. Нордберг гаплашган 10 ёшли қиз ўғил бола кийимида дўконга бориб ишлай олади ва унинг маоши оила учун жуда муҳим.

Image caption Афғонистонда қиз болаларга ўғил болаларга нисбатан ҳар доим қийинроқ бўлиб келган.

Лекин қизлар балоғатга етиб, ўзликларига қайтиш вақти келганда мушкулликларга юз тутадилар. Энди улар турмушга чиқиб, аёл сифатида амал қилишлари керакдир...

Афғонистон парламентининг собиқ аъзоси Azita Rafaatнинг 4 қизи бор, энг кежаси бачапуш. Унинг фикрича, жамиятда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш йўлида курашиш лозим.

"Бу амал жамиятда аёлларнинг ўрни ноинсонийлаштирилгани учун рўй беради, бу Афғонистонда воқелик" дейди у. Бу амал омон қолиш учун уриниш бўлса ҳам, аслида мавжуд бўлмаслиги кераклиги ҳақида айтилади.

Жинсни ўзгартириб кўрсатиш уринишлари Афғонистонда ўғил болалар учун анчайин хавотирли кўриниш. Бачабозлик ўғил болаларни қиз бола кийимида омма ўнгида рақсга тушиб, шаҳвоний ҳаркатлар қилишларини англатади. Асосан камбағал оилалардан бўлган болалар қудратли ва ҳурматли шахслар томонидан олиб қочилади ва баъзида деярли қулликда сақланадилар.

2013 йили Foreign Policy мажалласи Толиблар даврида бачабозлик Исломга қарши дея тақиқланган бўлса ҳам, бу каби ҳолталар ўсгани ва кўплар бу билан яширинча шуғулланганлари ҳақида ёзганди.

2001 йили Толиблар ағдарилганидан сўнг эса қудрат бўшлиғини Шўролар ҳуружи даврида фаолият қилган собиқ қўмондонлар тўлдиришди. Ўзларининг назоратлари остидаги ҳудудларда мутлақ ҳокимиятни ўрнатиш йўлида улар ёш ўғил болаларни олиб қочдилар, жинсий зўрладилар ва сотдилар. Кўпроқ сонли ўғил болаларни жинсий таҳқирлаш ва қулликда ушлаш қудрат ва ижтимоий мавқеъ рамзига айланди. Бу каби қўмондонлар қўлида қудрат йиғилган сари, бачабозлик кенг тарқалган одатий ҳолга айланди.

2010, PBS нинг Frontline журналида Нажибулло Қурайшийнинг "Афғонистоннинг раққос болалари" номли лавҳаси берилди.

Қурайший Таҳор вилоятида Дастгир исмли Шимолий Иттифоқнинг собиқ қўмондонидан болаларни танлаганда нималарга эътибор қаратишини сўраганда " хушрўй бўлиши, яхши рақсга тушиши ва ёши 12-13 бўлиши керак"лиги айтган.

Дастгир қўлида 2 мингга яқин бача борлигини айтиб мақтанган.

Қурайший лавҳасида ўғил болаларнинг баъзилари ўз мавқеларидан нолишмаган, лекин балоғатга етганларидан сўнг бачабозликка ярамай қолган вақтлари мушкулликларга юз тутишларини айтишган.

Афғонистонда бу муаммоларни ечиш йўлларидан бири болалар ҳуқуқлари ва жинсий тенглик соҳасидаги қонунларни мукамаллаштиришдир. БМТ афғон расмийларини бачабозлик маданиятига кўз юмишда танқид остига олган бўлса ҳам, бу ҳолатларни йўқотиш йўлида жуда кам иш амалга оширилган.

Бу ҳолатларни шунингдек агарда, ҳарбий ва сиёсий қудратга эга бўлган шахслар, полиция зобитлари ўзларининг бачабозлик билан фаол шуғулланишларини тўхтатсалар ҳам тугатиш осонроқ бўларди.

Бачалар рақсга тушаётган маҳфаллар-манзилларга боришдан кўра, ҳукумат ва полис расмимйлари турли минтақаларда дала қўмондонлари таъсирини камайтириш ва охир оқибат бачабозликка барҳам бериш йўлида кўпроқ ҳаркатларни амалга оширишлари керакдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio