Туркия: ҳарбий карвонга ҳужумда икки аскар ҳалок бўлган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Курд исёнчилари Кобани шаҳрини жангарилардан қайтариб олган.

Туркия жануби-шарқида миналаштирилган автомашинанинг портлаши натижасида икки асар ҳалок бўлган, тўрт нафари яраланган.

Диёрбакир вилояти ҳокимлигига кўра, армия карвонига ҳужум Лиже шаҳрида шанба куни кечқурун содир этилган.

Ҳужумдан бир неча соат олдин эса Турк учоқлари Широқ шимолидаги курд бўлгинчилари базаларини бомбалаган эди.

Туркия 2013 йил баҳорида Туркия ва курд бўлгинчилари ўртасидаги отишмани тўхтатиш келишувидан буён илк бор ҳарбий куч қўллаган.

Курд Ишчилар партияси Туркия армиясининг кейинги ҳаракатлари тўхтатилмас экан, келишувни тўлиқ барбод қилиш билан таҳдид қилмоқда.

Туркиядаги тартибсизликлар ўтган ҳафта курд фаолларининг Суруж шаҳридаги намойишида портлаш юз берганидан сўнг кучайиб кетди. Ҳудкуш портлаш талабалар дохил камида 30 инсоннинг умрига зомин бўлди. Талабалар Кобанидаги одамларга ёрдамга боришга ҳозирлик кўриб йиғилганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Истанбулда ҳам радикал кайфиятдаги ёшлар полиция билан тўқнашган.

Ўтган чоршанба куни Курд Ишчилар Партиясининг ҳарбий қаноти Суриждаги портлаш алоқадорликда гумон қилинган Туркия давлат хавфсизлигининг икки ходимини қатл эттирган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ўнлаб намойишчилар Истанбул ва Анқарада ҳибсга олинганлар.

АҚШ ҳар иккала томонни зўравонликлардан тийилишга чақирган, шу билан бирга, Туркия курд бўлгинчилардан ўзини ҳимоя қилишга ҳақли эканини таъкидлаган.

Би-би-сининг Туркиядаги мухбири Марк Лоуэннинг айтишича, курдлар Турк ҳукуматини "Исломий давлат" жангариларини тўхтатишга лаёқатсиз, деб билишади ва бу жиҳодий гуруҳни КИПга нисбатан босим ўтказиш мақсадида ишлатишда айблашади.

Би-би-си мухбири охирги кунларда Истанбул ва бошқа катта шаҳарлардаги ҳужумлар мамлакатга ҳукумат ва курд бўлгинчилари ўртасида 30 йил давом этган можарони қайта қўзғалиши тўғрисидаги хавотирларни уйғотган. Туркия кучлари ва курд исёнчилари ўртасидаги қарама-қаршиликда 40 минг инсон нобуд бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio