НАТО Туркиянинг ИДга қарши урушини муҳокама қилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

НАТОнинг 28та аъзоси Туркиянинг Исломий Давлат (ИД) жангари гуруҳи ва курд лашкар гуруҳларига қарши ҳарбий амалиётларини муҳокама қилиш учун фавқулодда мажлисга йиғилишмоқда.

Мажлисни Сурия можаросига бўлган ёндошувини кескин ўзгартирган Туркия чақирди.

АҚШ бошчилигидаги ИДга қарши иттифоққа қўшилишдан бош тортиб келаётган Туркия охирги кунларда Суриядаги ИД мавқеларига ҳужум қилди.

Туркия бош вазири иттифоқчилар бу ҳужумларни қўллаб-қувватлашларига умид қилишини айтди.

Таҳлилчиларга кўра, Туркия АҚШ билан ҳамкорликда ўзининг Сурия билан чегарасида "ИДдан ҳоли ҳудуд"ни яратишни истайди. Бироқ, бу ҳали расман эълон қилинмаган.

Мазкур буфер ҳудуди 109 чақиримлик масофани қамраб олиши ишонилади.

Бу режасига биноан, Туркия нафақат ИД жангарилари, балки курд ПКК исёнчиларининг мавқеларига ҳам ҳужум қила олади.

Туркия ИД ва ПККни бир-биридан фарқламаслиги ва икковини ҳам террорчи ташкилот дея билишини айтган.

Жума кунидан бери амалга оширган чегара оша ҳужумларида Туркия нафақат ИД, балки Сурия ва Ироқдаги экстремистларга қарши жанг қилаётган курд жангчиларини ҳам нишонга олди.

Айни дамда Туркия полицияси ИД, ПКК ва чап-қанот гуруҳларга аъзоликда гумон қилинган одамларни ҳибсга олишда давом этган.

Ўтган ҳафтанинг ўзида мингдан ошиқ киши ҳибсга олинган.

Туркия ҳукумати ИДнинг ўсишига бепарволик билан қарагани ва Суриядаги Президент Ассад режимига қарши курашаётган жиҳодчиларни қўллаб-қувватлагани борасидаги айбловларни рад қилиб келган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio