Индонезияда бир уйғур 6 йилга қамалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Суд хулосасига кўра, Аҳмад Бўзўғлон мамлакат террорчиликка қарши қонунини бузган

Шимолий Жакарта тумани маҳкамаси Хитойнинг уйғур озчиликларидан бирини Индонезия жангарилари билан тил бириктиришда айбдор топиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Маҳкама ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Аҳмад Бўзўғлон мамлакат террорчиликка қарши қонуни ва муҳожирлик тартиб-қоидаларига зид иш тутган.

У Аҳмад Маҳмуд, Абдулбосит Тузар, Олтинчи Байрам исмли уч шахс билан бирга қўлга олинган. Маҳкама 14 июл куни Аҳмад Бўзўғлоннинг ушбу уч шеригини ҳам 6 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Тўртовлон Марказий Сулавеси вилоятида Индонезиядаги энг ашаддий жангари Абу Вардоҳ Сантоса учрашишга уринишгани айтилади.

Сантоса "Шарқий Индонезия мужоҳидлари" гуруҳи раҳбари ҳисобланади. У қатор полиция ходимларини ўлдиришда айбланади. Шунингдек, Сантоса ўзини "Исломий Давлат" деб атаётган жангари гуруҳга садоқатини ҳам билдирган.

Индонезия мазкур гуруҳга аъзоликни тақиқлаган.

Маҳкама ҳакамларининг хулоса қилишларича, айбланувчилар Посо шаҳрида фаолият қилувчи Сантоса етакчилигидаги террорчи гуруҳ билан тил бириктирган ва сохта турк паспортларидан фойдаланганлар.

Посо шаҳри 2001 ва 2001 йилларда насронийлар ва мусулмонлар ўртасидаги зўравонликларга саҳна бўлганди. Зўравонликларда 1000дан ортиқ инсон нобуд бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio