"Реюнион оролида иккинчи учоқ бўлаги топилган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption 29 июл куни учоқ қаноти бўлаги топилган.

Ҳинд уммонидаги Реюнион оролида учоқ эшиги бўлагига ўхшаган парча топилган.

Бу бир йил олдин ғойиб бўлган Малайзия йўловчи учоғининг иккинчи бўлаги бўлиши мумкин.

29 июл куни орол соҳилларини тозалаётган инсонлар Boeing 777 йўловчи учоғининг қаноти бўлагига ўхшаган жисм топишган, бу бўлак 1 август куни Франциянинг Тулуза шаҳрига етказилган.

У ерда мутахассислар бу қанот парчаси Малайзиянинг MH370 йўналишида парвоз қилган ва бедарак йўқолган учоққа тегишлими ёки йўқлигини текширадилар.

Учоқ эшиги бир қисми деб ишонилаётган парча Реюнион ороли жанубидаги Сайнт-Денис шаҳри яқинида топилган.

Бу парчадаги ёзув хорижий тилдаги ёзув экани ҳамда сурат чизилгани айтилмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан 2014 йил 8 марти тонгида Хитой пойтахти Пекинга бортида 239 инсон билан парвоз қилган тўсатдан йўқолган, денгизга қулаб тушган дея Малайзия ва Австралия соҳилларига яқин Ҳинд уммонидаги катта ҳудудда қидирув ишлари ўтказилган, бироқ сув ости қидирувлари натижа бермаган.

Малайзия учоғи ҳавога кўтарилганидан кейин шимолга эмас, жанубга йўл олган деб кўрилиб ана шу йўналишда учоқ қидирилган эди.

Бироқ Реюнион ороли учоқ қидирилган жойлардан 2500 денгиз мили узоқлигида шимоли-шарқда, Мадагаскарга яқин орол.

Мутахассисларга кўра, уммон тўлқини жанубдан шимолга ва Мадагаскар ороли соҳилларидан жанубга - Антарктида тарафга ҳаракатланади ва уммонга қулаган учоқ бўлакларини тўлқинлар Реюнионга элтган бўлиши мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ