Чамадонда Испанияга кирмоқчи бўлган муҳожир нобуд бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Испания ҳукуматига кўра, мамлакатга ноқонуний киришга уринган марокашлик нафаси буғилиб оламдан ўтган.

Айтилишича, акаси уни чамадон ичига солиб автомобили орқасида олиб кетаётган бўлган.

Кейин автомобил Испаниянинг Шимолий Африка анклавидаги Мелиля шаҳридан Алмерия йўл олган кемага чиқарилган.

Ҳозир 27 ёшли марҳумнинг Франция фуқаролигига эга бўлган акасига бехосдан одам ўлдириш айблови қўйилган.

Якшанба куни Испаниянинг бошқа бир анклавига сузиб ўтишга уринган 4 муҳожир ҳаётдан кўз юмганди.

Марокаш орқали Сеута шаҳрига сузиб киришни режалашган яна уч киши қутқариб қолинган. Бу ҳақда Марокаш Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Май ойи Фил Суяги қирғоғидан келаётган 8 ёшли болакай Сеута шаҳрига киришдаги хавфсизлик нуқтасида чамадон ичидан топилганди.

Кейинчалик у Испанияда қонуний яшаётган онасига топширилган. Болага Испанияда вақтинчалик қолиш рухсати берилган.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, 2013 йил Сеута ва Мелиляга 4,300 киши ноқонуний йўл билан киришга муваффақ бўлган. 2012 йил бу рақам 2,804 нафарни ташкил қилганди.

Ўтган йилнинг февралида юзлаб муҳожирлар Мелилядаги панжараларга ҳужум қилишган, 100га яқин киши анклав ичкарисига кириб олишга муваффақ бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio