Дунёнинг бу йилги энг қиммат актёри ким бўлди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Форбс журнали кино санъатида кўп даромад қўлга киритган актёрларнинг бу йилги рўйхатини эълон қилди.

Учинчи йилдирки "Темир одам" роли билан танилган Ҳолливуд актёри Роберт Дауни-кичиги(Robert Downey Jr) энг қиммат актёр деб топилди.

Роберт Даунининг даромади 80 миллион доллар деб топилган.

Иккинчи ўринни Жеки Чан эгаллаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Жеки Чаннинг даромади 50 миллион долларни ташкил этган.

Форбс илк бор ўз рўйхатига АҚШ киноиндустриясидан ташқарида ижод қилаётган санъаткорларни ҳам киритган.

Энг қиммат ўнталик рўйхатига Ҳиндистон Болливудининг уч актёри кирган.

Улар орасида Амитабх Баччан билан Салмон Хон даромадлари 33 ярим миллион долларга тенглиги хабар қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Форбснинг 2015 йилдаги рўйхати

1. Роберт Дауни-кичиги - $80m

2. Жеки Чан - $50m

3. Вин Дизел - $47m

4. Брэдли Купер - $41.5m

5. Адам Сандлер - $41m

6. Том Круз - $40m

7. Амитабх Баччан - $33.5m

8. Салмон Хон - $33.5m

9. Акшай Кумар - $32.5m

10. Марк Валберг - $32m

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ