Россияда санкцияга тушган озиқ-овқатлар йўқ қилинмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Thinkstock

6 августдан бошлаб Россия Президенти Владимир Путиннинг мамлакат ҳудудига олиб кириш тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақидаги фармони кучга кирган.

Ана шу фармонга мувофиқ Белгород шаҳрида 10 тонна пишлоқни аввал эзиб кейин махсус қазилган чуқурга кўмиб ташлаш бошлангани ҳақида хабар тарқатган Россиянинг "Росселхознадзор" ташкилоти.

"Росселхознадзор"га кўра, бу пишлоқнинг "келиб чиқиши номаълум"дир.

Шунингдек, Оренбург шаҳрида ҳам 20 тонна пишлоқ, Санкт-Петербург шаҳрида эса чўчқа гўштини йўқ қилишга қарор этилган.

Ўтган ҳафта "Росселхознадзор" раҳбарияти бир неча юз тонна санкция жорий қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган.

Ушбу қадамлар Россиянинг ўзига нисбатан жазо чоралари киритган мамлакатларга жавоб қадами бўлмоқда.

Россия Қримни аннексия қилгани ва Украинага нисбатан сиёсати боис Ғарб давлатлари санкция жорий қилди.

Бунга жавобан 2014 йили августида Россия ўзига қарши санкция жорий қилган мамлакатларнинг озиқ-овқат маҳсулотларининг импортига эмбарго эълон қилди.

Россия раҳбариятининг ушбу қарори кўплаб россияликларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Chang.org сайтида озиқ-овқат маҳсулотларининг йўқ қилинишига қарши онлайн петиция ташкил қилинди.

Шу пайтгача петицияга 250 мингдан ортиқ россиялик имзо чеккан, улар бу маҳсулотларни йўқ қилгандан кўра муҳтожларга берилишини талаб қилмоқдалар.

Петиция ҳақида гапираркан, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков фармонни ижро этиш мажбурийдир, деб айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Your contact details
Disclaimer

Бу мавзуда батафсилроқ