Хитойлик сабрли "Мажнун" қиссаси дунёга тарқалди

Фото муаллифлик ҳуқуқи CFP
Image caption Танга санаш жараёни акс этган фотосурат 1 август куни Хитой матбуотида ҳам пайдо бўлди.

Маъшуқаси висолига етиш учун 20 йил давомида танга йиққан хитойлик воқеаси дунё матбуотининг эътиборига тушди.

У тўплаган 150 килограмм оғирликдаги тангалар акс этган кадрлар Хитой ахборот агентликлари ва телевидениеси орқали намойиш этилган.

Хитойнинг Анхуи вилояти Фуянг шаҳрида яшайдиган 30 ёшли йигитнинг айтишича, ҳали 9 ёшида бир қизга кўнгил берган.

Бу йигитнинг отини Лианглианг деб тақдим қилаяпти Хитой матбуоти.

9 яшарлигига қарамасдан муҳаббати оташ Лианглианг қизга ваъда берган:

"Катта бўлсам, мен сенга уйланаман".

Ва 1996 йилдан танга йиғишни бошлаган.

Лианглиангнинг бу қароридан хабардор бўлганлар унинг устидан кула бошлаганлар.

Кўпчилик 9 яшли боланинг бу гапларини жиддий қабул қилмаган.

Кимдир эса буни ҳазил деб ўйлаган.

Аммо Лианглианг ҳазиллашадиган бола чиқмади.

Уйланиш учун ортиқча пулини йиғишни бошлаган болакай бу ишни ҳеч тўхтатмаган.

Йиллар ортидан йиллар ўтаверди.

Йигит ва қиз мактабни тугатиб талаба ҳам бўлишди.

Иккови икки шаҳарда яшар, баъзан Хитой Янги йили байрамидаги таътил кунлари учрашишга муваффақ бўлганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Liaoning TV
Image caption Автомобил салонига келтирилган тангалар

Охирги йилларда эса кўришишлари ҳам қийин бўлган.

Ниҳоят шу кунларда қиз ўзи туғилиб ўсган шаҳарга қайтган ва йигит 20 йиллик орзусини рўёбга чиқаришга қарор қилди.

У йиққан барча тангаларини қопларга солиб уч ғилдиракли велосипелга ортган ва заргарлик дўконига йўл олган.

Заргарлик дўкони ходимлари тангаларни санашга тушганлар.

Танга санаш жараёни акс этган фотосурат 1 август куни Хитой матбуотида ҳам пайдо бўлди.

Заргарлик дўкони ходимлари айтишича, 150 килограмм оғирликдаги танга 12000 юан ёки 1900 АҚШ долларига тенг бўлиб чиққан.

Лианглианг бу пулга никоҳ узуги сотиб олган.

Узукни олиб маъшуқаси ҳузурига йўл олипти.

"Менга турмушга чиқасанми?" деб таклиф қилипти.

Айтишларича, севинч ёшларини тўхтатолмаган қиз рози бўлганмиш.

Хитойликлар танга йиғишни ёқтирадилар.

Июн ойида юз минглаб танга солинган қопларини автомобил дўконига олиб келган бир киши автомобил сотиб олгани хабарлари тарқалган эди.

Бу мавзуда батафсилроқ