ИДнинг стратегияси борасида нималар маълум?

Фото муаллифлик ҳуқуқи .
Image caption Таҳлилчига кўра, ИД бошқа жангари гуруҳларга қараганда анчайин мураккаб ва фаол

Қўшма Штатлар тадқиқотчилари "Исломий Давлат" деб аталаётган гуруҳ экстремистлари стратегиясини яхшироқ тушуниб етиш учун компютер моделини яратганлар.

Таҳлилчилар коалиция уюштираётган ҳаво ҳужумлари билан жангарилар йўқ ёқасида содир этадиган бомба портлашлари орасида узвий боғлиқлик борлигини аниқлашган. Ва буни жиҳодчилар ҳарбий тактикаси сифатида кўриш мумкинлигини айтишган.

Алгоритмик тизим ўзларига "Исломий Давлат" деб ном қўйиб олган гуруҳ фаолияти билан боғлиқ 2,200та 2014 йилнинг иккинчи ярмида юз берган ҳодисаларни таҳлил қилган.

Хулосалар жамланган ҳисобот келаси ҳафта Австралияда ўтказилиши режаланган йиғинда тақдим этилади.

Тактикалар ўзгариши

Ҳисобот муаллифларидан бири, 2006 йил Ироқда хизмат қилган армия зобити ҳамда ҳозирда Аризона Давлат Университети тадқиқотчиси бўлган Пауло Шакарианнинг Би-би-сига: "Улар кўплаб ҳаво ҳужумларига дуч келишган пайти қуруқликдаги кенг кўламли амалиётларидан чекиниб, қўлбола портловчи воситаларни ишга сола бошлайдилар", дейди.

Шунингдек, тадқиқотчиларга кўра, жангарилар қуруқликдаги амалиётларидан олдин автомобилга жойланган бомбаларни ишга солишади. Бунга бир мисол Ироқда кузатилганди.

"Бизнинг ишонишимизча, бу иш Бағдоддан Ироқ армиясига қўшимча кучлар йўлланишини олдини олишга уринишдир", дея тушунтиради Шакариан.

Сурия ҳаво ҳужумлари ортидан ИД томонидан ҳибсга амаллари кескин кучайтирилгани тадқиқотчиларни бошида ўйловга солган.

Доктор Шакарианнинг ишонишича, бу нишоналарни олишда кўмаклашган Сурия жосуслик хизмати зобитлари учун жавоб зарбаси бўлиши мумкин.

Ҳарбий башоратлар

Пауло Шакарианнинг қўшимча қилишича, ИДнинг тактикаси у 9 йил олдин Ироқда дуч келган душман стратегиясидан сезиларли равишда фарқ қилади.

Ушбу экстремист гуруҳ, унинг айтишича, анчайин мураккаб ва фаол. Шунинг учун ҳам, компютер таҳлилларисиз гуруҳнинг стратегияси ҳақида аниқ хулосалар қилиш қийин.

Қироллик Бирлашган Хизматлар Институти ҳарбий ишлар бўйича бўлими директори Элизабет Квинтанага кўра, ўзига "Исломий Давлат" деб ном қўйиб олган гуруҳга қарши курашаётган кучлар учун бу каби тадқиқот хулосалари фойдали бўлиши мумкин.

"Ҳарбийликка кўпгина маълумотларга эга бўлиш имконияти бор", дейди у. "Улар фақат ҳазм қилиниши мумкин бўлган шаклга келтирилиши лозим. Таҳлил айнан шу ишни қилиш йўлидир".

Шеффилд университетдан компютер технологияси бўйича мутахассис Ноэл Шаркининг қўшимча қилишича, бундай ёндашув қандай турдаги ҳужумлар бўлиши эҳтимоли ҳақида башорат қилишга ёрдам беради.

"Таҳлиллар ИДнинг стратегияси ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган эмас, балки башорат қилса бўладиган стратегия ё-да, ҳар бир ҳужумда янги бир тактика қўлланилади", дейди у.

"Албатта, муаммо шундаки, бу кутилмаганда, айниқса, ҳарбий кучлар ўз башоратлари асосида ҳаракат қилаётганларини сезиб қолишса, ўзгариши мумкин".

Пауло Шакарин ҳисоботни келаси ҳафта Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтадиган анжуман иштирокчиларига тақдим этади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ