Британиялик 30 йил олдин йўқотган ҳамёнини топди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Rugby advertiser Mike Baker

Ичида бир фунт ва доллар купюраси, бир неча танга ва эски квитанциялар бўлган ҳамён 30 йилдан сўнг эгасига қайтарилди.

Британиялик фермер Дерек Гэмбл Лестершир графлиги, Лафборо шаҳрида поездга ўтираётиб ҳамёнини тушириб қолдирганида 30 ёшлар атрофида бўлган.

Роса ўттиз йил ўтиб, машинист ва эски поездларни таъмирловчи Майкл Масси вагонни таъмирлаш чоғида ҳамённи топиб олади.

Шунча йиллар давомида ҳамён вагон ўриндиғи орқасида қўл тегизилмай ётган экан.

Шимолий Норфолк темир йўл ходими ҳамён эгасини топгунча маълум вақт ўзини ҳақиқий детективдек ҳис қилишига тўғри келди.

Ҳамёндаги ҳужжатлар ичида Гэмбл адреси битилган тўлов қоғози бўлиб, ўша пайтда у Ворвикшир графлигининг Рагби шаҳрида яшаган. Масси у билан боғланмоқчи бўлганда, у шу яқиндаги Нортгемптон шаҳарчасида яшаётгани аниқланган.

Қизиғи, Гэмбл ҳамёнини қандай йўқотганини эслай олмаган. Шундай бўлсада, 30 йил олдинги хотираларини ёдга солган топилдиқдан жуда ҳаяжонланиб кетган. Ҳамёнда 1982 йилги квитанция, қон гуруҳи ҳақидаги ҳужжат ва Ирландияга чипта сотиб олинган чек бўлган. Ўша пайтда хотинининг қариндошлари Ирландияда яшаганларини айтган Гэмбл.

"Топилдиқ 30 йил муқаддам ҳаётимни қайта хаёлдан ўтказишга туртки берди, ундади", деган Гэмбл.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio