Афғонистон Тожикистондан кечирим сўради

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Афғонистондан отилган ракеталар Тожикистон ҳудудида портлагани учун Афғонистон кечирим сўраган.

Тожик расмийларига кўра, миномёт ҳужумида Тожикистон ҳудудида икки портлаш рўй берган.

Хабарларга кўра, бу пайтда Афғон ҳарбийлари Толибон жангарилари билан жангга киришган бўлганлар ва уларга қарши ўт очганлар.

Тожикистон Чегара қўшинлари бош бошқармасининг Би-би-сига билдиришича, чегара олди ҳодисасида ҳеч ким талофот кўрмаган.

Афғонистон шимолида, Тожик-Афғон чегарасига яқин ҳудудда Толибон жангарилари билан шиддатли отишмалар бўлиб ўтган.

Кобул "Толибон" ҳаракатига қарши амалиёт муваффақиятли якунланганини хабар қилмоқда.

Бундан олдин Тожикистон Афғонистон билан чегарада мудофаа чизиғи тузилганини эълон қилганди.

Душанбе Афғонистон билан чегарада ҳарбий вазият ёмонлашганидан кейин шундай қарор берган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio