Самсунг янги маҳсулотларини тақдим этди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA

Жанубий Кореянинг дунёга машҳур Самсунг ширкати ўзининг икки янги смартфони тақдимотини ўтказди.

Омма Galaxy Note 5 ва Galaxy S6 edge Plus жиҳозлари билан таништирилди.

Шунингдек, ширкатнинг янги Samsung Pay деб номланган хизмати ҳам эълон қилинган.

Ҳам Galaxy Note 5 ва ҳам Galaxy S6 edge Plus экранлари 14,5 сантиметрни ташкил этади ва ушбу икки смартфонни мижозлар қўлига етиб бориши бундан олдинги пайтларга қараганда тезроқ бўлиши хабар қилинган.

Тақдимот маросимида Самсунг вакиллари айтишича, мобил телефонларга ўрнатилган камераларнинг аниқлиги ҳамда рангларни табиий кўрсатиши нуқтаи назаридан ҳамон дунёда Самсунгга етадигани йўқ.

Galaxy S6 edge Plus смартфонининг асосий экрани фотокамераси 16 мегапиксел билан, орт тарафидаги камера эса 5 мегапикселли тиниқлик билан сурат олади.

Бу смартфон симсиз ҳам қувватланиш қобилиятига эга.

Аввалгиларида бўлганидек, Galaxy Note 5 ҳам ўз "қаламчаси"(stylus) билан муомалага чиқарилаяпти, Самсунгга кўра, бу нарса жиҳоз самарадорлигини янада оширади.

Самсунг Note ни Оврўпо бозорларига чиқармоқчи эмас.

Бунинг сабаби маркетинг ҳисоб-китобларига кўра деб изоҳланди.

Андроид тизимидаг янги смартфонлар АҚШ ва Канадада 21 августдан савдога чиқарилиши хабар қилинган.

Самсунгнинг янги маҳсулотлари ширкатнинг беш йил чорагидаги даромадлари тўхтовсиз тушиб келаётган пайтда эълон қилинмоқда.

Айтилишича, хитойлик рақобатчилар чиқараётган маҳсулотлар, Apple ширкати ўзининг йирикроқ iPhonларини муомалага чиқаргани Самсунг мобил телефонларига талаб пасайишига олиб келган.

Бироқ барибир дунёдаги смартфонлар бозорида энг кўп сотилаётгани Самсунг маҳсулотлари бўлиб қолмоқда.

Ширкат шу йилнинг апрелидан июнигача жаҳон бўйлаб 73 миллион 200 мингта смартфон сотган.

Мисол учун, шу вақт ичида Apple кўрсаткичи 47,5 миллионни ташкил этган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio