Оврўпога йўл олган кемада 40 муҳожир "димиқиб ўлган"

Ўрта Ер денгизи орқали муҳожирларни Африкада Оврўпога элтаётган кемада 40дан ошиқ одам димиқиб ўлган.

Италия денгиз кучлари бошқаруви вакилининг хабарига кўра, кема Ливия қирғоқларида қўлга олинган.

Ҳалок бўлганлар кеманинг юклар сақланадиган пастки қаватида нафас етмаганидан нобуд бўлганлари ишонилади.

Италиянинг Ансо агентлиги хабар қилишича, кема Ливиянинг қирғоқларидан 21 денгиз миляси узоқликда қўлга олинган. Унинг бортида 400 йўловчи бор эди.

Италия Ташқи ишлар вазири Анжелино Алфано 320 йўловчи қутқариб қолингани, аммо қурбонларнинг аниқ сони бўйича маълумот йўқлигини билдирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Италия денгизчилари маълум қилишларича, улар ўтган сешанбада 1700 муҳожирни қутқариш амалиётида қатнашганлар.

Оврўпо дипломатиларига кўра, йил бошидан бери 250 минг муҳожир турли сузиш воситаларида Оврўпо қирғоқларига етиб келганлар ва бу муаммо тезкор ечимга муҳтождир.

БМТ эса жорий йилнинг ўзидагина 2 минг муҳожир Оврўпога денгиз орқали етиб олишга уриниб ҳалок бўлган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio