Кўнгли хиёнатни ихтиёр қилганлар маълумотлари ошкор қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

"Оила қурган инсонларнинг хиёнати"га асосланган Ashley Madison веб-сайтининг июн ойида хакерлар томонидан ўғирланган маълумотлари Интернетда эълон қилинган.

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, сайт хизматидан фойдаланган 32 миллион одамнинг исми-шарифи, яшаш манзили, веб-сайтда рўйхатдан ўтган тахаллуси ва очарсўзлари 18 август куни .onion доменида жойлашган веб-сайтда ошкор этилган.

Шунингдек, Ashley Madison мижозларининг 2007 йилдан буён тўлаб келган пуллари архиви ҳам эълон қилинган.

Жами маълумотлар ҳажми 9,7 ГБни ташкил қилиши айтилмоқда.

Ashley Madison веб-сайти Канадада рўйхатдан ўтган Avid Life Media ширкатига тегишли.

Бу ширкат ўз мижозлари ҳақидаги бутун дунёга тарқаб кетганлиги учун мижозларидан кечирим сўраган.

Avid Life Mediaдан айтишларича, сайтга хакерлик ҳужуми ва шахсий маълумотлар ошкор қилиб юборилгани юзасидан Канада полициясининг уч департаменти текширув олиб бормоқда.

18 август куни АҚШ Федерал Қидирув бюроси ҳам ушбу жиноят бўйича тергов бошлаган.

Ashley Madison веб-сайтига кўра, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатида 37 миллион атрофида мижози бор.

Шундан бир миллиондан ортиғи британиялик бўлган.

Бу танишув сайти экани айтилган.

Сайтнинг шиори "Ҳаёт қисқа, шунинг учун панада кўнгилхушлик қилиб қол!", бўлган.

Ўзини Impact Team деб атаган хакерлар гуруҳи бу сайтнинг мижози бўлган, бироқ вақт ўтиб ўзи ҳақидаги маълумотни ўчириб ташлашни талаб қилган одамларга тааллуқли ахборотни ҳам қўлга киритганини эълон қилганди.

Май ойида Adult Friend Finderдеб номланган бошқа бир танишув сайтига ҳам хакерлик ҳужуми уюштирилган ва минглаб мижозлар ҳақидаги маълумот Интернетга тарқалиб кетган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ