"Бангкок бомбачиси тармоқ аъзоси бўлган"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

17 август куни 20 инсон ўлимига олиб келган Бангкокдаги Эраван ибодатхонасидаги портлашни “тармоқ” содир этган, деб айтган Таиланд полицияси бошлиғи.

Сайёҳлар ва буддавийлар орасида машҳур ҳайкал чоршанба тонгидан жамоатчилик учун қайта очилган.

Терговчилар сариқ кўйлакдаги асосий гумондаги шахсни қидирмоқдалар.

У кузатув камераларига тушиб қолган, елкасидаги рюкзакини бир чеккада қолдириб кетгани аниқ кўринган.

Полиция раҳбари Сомёт Поомпанмоунгнинг сўзларига кўра, портлашни содир этган шахс бир ўзи бўлмаган.

“У бу ишни ёлғиз ўзи қилмаган, бу аниқ. Бу тармоқ”, деган.

Бироқ бошқа тафсилотини очиқламаган.

Портлашда ҳалок бўлганларнинг аксари таиландликлар бўлган.

Хитой, Гонгконг, Британия, Индонезия, Малайзия ва Сингапур фуқаролари ҳалок бўлгани тасдиқланди.

Сешанба куни шаҳардаги каналда ҳам портлаш рўй берган.

Бироқ полиция ушбу икки портлашни ўзаро бир-бирига боғлаётгани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio