Миср пойтахтини йирик портлаш титратди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Миср Ички ишлар вазирлигининг хабар қилишича, пайшанбага ўтар кечаси Қоҳира шимолидаги хавфсизлик идораси қаршисида машинага ўрнатилган бомба портлаган.

Қоҳиранинг Шурба туманида юз берган бу ҳужумда талафотлар йўқлиги айтилади, аммо олти полиция зобити жароҳат олган.

Қоҳира аҳли маҳаллий вақт билан тунги соат 02:00да кучли портлашни эшитганларини хабар қилишди.

Жорий йилда Исломий жангарилар Қоҳирада бир қатор бомба ҳужумларини амалга оширишди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Бир киши машинасини хавфсизлик биноси олдида тўсатдан тўхтатган, сўнгра ундан сакраб чиқиб, машинанинг изидан келаётган мотоциклга ўтириб ғойиб бўлган", - дейилади Ички ишлар вазирлиги баёнотида.

Портлаш оқибатида кўчада катта ўра пайдо бўлган, бино қисман вайрон бўлган. Маҳаллий аҳолига кўра, биноларнинг ёрилиб кетган деразалари парчалари атрофдаги қатор кўчаларга сачраган.

Миср шимолидаги Синай ярим оролида жойлашган, ҳамда Исломий Давлат жангариларига алоқадор бўлган жангарилар Қоҳирдаги қатор бомба ҳужумларини уюштирганлар.

Жангарилар асосан Миср хавфсизлик кучларини нишонга олишади ва уларга қарши курашларини давом эттиришларини айтганлар.

Пайшанба кунги ҳужум учун ҳозирча ҳеч ким масъулиятни олгани йўқ.

Бир неча кун аввал Президент Абдул Фаттоҳ ас-Сиси тобора ўсиб бораётган жиҳодчи исёнчиликка қарши кураш йўлида янги қонунларни имзолади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio