Исломий Давлат қадим черковни бузган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Исломий Давлат оёғи етган жойларда вайронгарчилик ва таҳқир ҳукмрон.

Исломий Давлат Қарйатинни жорий ой бошида қўлга киритганди.

Жангарилар бу шаҳарчадаги "Мар Элиан" черковини бузиш учун бульдозерларни ишга солишгани айтилади.

У ердаги 100 нафардан зиёдроқ насронийни эса асир олиб, ўз қароргоҳлари жойлашган Раққа шаҳрига жўнатишган.

Мусулмонлар насронийларни "китоб аҳли вакиллари" деб аташса-да, аммо Исломий Давлат наздида улар кофирлардир.

Шу боис Исломий Давлат оёғи етган Ироқ ва Суриянинг кўплаб минтақаларидаги насронийлар уй-жойларини ташлаб қочишга мажбур бўлишмоқда.

Бундан олдин жангарилар қадим Рим даври обидалари сақланиб қолган Палмирани қўлга олишганди.

Айни гуруҳ нафақат ғайриисломий обидаларни, ҳатто шиа ва сўфий мусулмонлари қадамжоларини ҳам вайрон этмоқда.

Шунингдек, шиа мусулмонлари, насроний ва қадим язидий дини вакиллари ҳам улар қўлида жабрланаётир.

Бу дин ва мазҳаб вакиллари бўлган эркакларни ўлдиришади, хотин-қизларни эса қулликка солиб, жинсий таҳқирлашади.

Раққа шаҳрида ҳатто махсус қул бозори ҳам ташкил этишган ва ҳатто 9 яшар қизалоқларни ҳам жинсий таҳқирлаб, сотишаётгани борасида хабарлар чиққанди.

Дунёдаги аксар мусулмонлар ва уламолар Исломий Давлат қилаётган ишларни ноисломий, деб қоралаб чиқишган.

Лекин дунё бўйлаб кўплаб ёш мусулмонлар ҳамон уларнинг ташвиқотига учиб, Сурия ва Ироққа бориб, жангариликка ёлланишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ