Испания ва Марокашда "радикал исломчилар" ҳибсга олинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Испания ва Марокаш қўшма амалиёт ўтказиб, Исломий Давлат жангари гуруҳи сафига кўнгиллиларни ёллаш билан шуғулланишда гумон қилинган 14 кишини ҳибсга олишди.

Бир киши Мадрид яқинида ҳибсга олинган, қолганлари эса Марокашнинг турли шаҳарларида.

Ҳибсга олинганлар Сурия ва Ироқда ИД назорати остида бўлган ҳудудларга жиҳодчиларни йўллаш тармоғига алоқадорликда гумон қилинади.

Жума куни Испанияда яшаб келган марокашлик киши Франциядаги поездда ҳужумни амалга оширишга шайланганида тўхтатиб қолинган ва ҳибсга олинганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Марокаш шимолидаги Тетуан шаҳрида туғилган 25 ёшли Аюб ал-Ҳаззаний 2007 йилда Испанияга кўчиб келиб, Мадрид ва Алхесирас шаҳарларида яшаган, сўнгра Францияга кўчиб ўтган.

У радикал Исломчилар билан алоқадорликда гумон қилиниши ортидан Испанияда "қора рўйхат"да турган. Испанлар бу маълумотни Францияга 2014 йилда узатганлар.

Испаниянинг аксил-террор бўлинмаси ҳозирда Сурия ва Ироқдан қайтган 800 нафарча радикал исломчилар Оврўпода яшаётгани ва ҳужум қилишга шай эканликларини маълум қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio