Виржинияда икки тележурналист отиб кетилди

Американинг Виржиния штатида икки тележурналист жонли эфир чоғи отиб ўлдирилган.

WDBJ7 телекомпанияси мухбири 24 ёшли Элисон Паркер ва 27 ёшли оператор Адам Уард Монета шаҳрида интервю пайти нишонга олинган.

Тўғридан-тўғри эфир пайти ўқ овозлари ва мухбирнинг қичқириғи эшитилган. Кейин камера ерга қулаган.

Элисон Паркер суҳбатлашаётган аёл эса, жон ҳолатда қочиб қолган.

Виржиния штати губернатори Терри Маколиффнинг сўзларига кўра, қуролли шахс айни телекомпаниянинг собиқ ходими бўлиб чиқмоқда.

"Бу террорчилик эмас, жиноий иш", деб айтган у.

Полициянинг билдиришича, гумондор ҳали қўлга олинмаган, қидирув ишлари бормоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio