Австриядаги юк машинадан муҳожирлар жасадлари топилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Австрия ҳукуматига кўра, мамлакат шарқидаги Бургенланд вилоятида тўхтаган юк машинасидан камида 20 муҳожирнинг жасади топилган.

Жасадларнинг асл сони элликкача бўлиши мумкин. Австрия полицияси юк машинанинг ҳажмига қараб, ўликлар сони 20 ва 50 ўртасида бўлиши мумкин демоқда.

Полиция бу ҳодисани "даҳшатли жиноят" дея тасвирлади.

Бу мудҳиш топилма Венгрия билан чегарага яқин магистрал йўлда аниқланди.

Юк машина чоршанбадан бери айни ҳудудда бўлгани ишонилади, аммо жасадлар пайшанба тонгида топилган.

Қурбонлар ўлганига анча бўлгани ва жасадлар чирий бошлагани айтилади.

Австрия Ички ишлар вазири Йоҳанна Микл-Лайтнер матбуот анжумани чақириб, бу Австрия учун "қора кун" эканини айтди ва қурбонлар яқинларига ўз таъзиясини изҳор қилди.

Унинг айтишича, бу фожеа муҳожирларни ҳимоя қилиш ва одам ташувчиларга қарши курашиш йўлида Оврўпо Иттифоқи ягона сиёсатни ишлаб чиқариши керак.

Яқин Шарқ ва Африканинг уруш ва иқтисодий қийинчиликлар ичида қолиб кетган мамлакатларидан келаётган ўн минглаб муҳожирлар Оврўпода жойлашишга уринишмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio