Ҳаж зиёрати олди бедаво вирусдан ўлганлар сони ортмоқда

Фото муаллифлик ҳуқуқи pa
Image caption Саудия Арабистонида вирус илк бор 2012 йил пайдо бўлганди

Саудия Арабистонига кўра, сўнгги ҳафта мамлакатда Нафас Йўллари синдроми, Мерс ёки короновирус номлари билан аталаётган инфекциядан ўлганлар сони 17 нафарга етган.

Соғлиқни сақлаш тизими расмийлари мазкур ўлим ҳоллари келаси ойги Ҳаж маросимлари олди кузатилаётганидан хавотир билдиришган.

Саудия Арабистони сентябр ойи бутун дунёдан Ҳаж зиёрати учун келадиган 2 миллиондан ортиқ мусулмонни кутиб олиши керак.

Мерс инфекцияси билан боғлиқ ҳолатлар Яқин Шарқ, Оврўпо ва Осиёдаги бошқа қатор мамлакатларда ҳам қайд қилинган.

Вирус илк бор 2012 йил Саудия Арабистонида пайдо бўлганди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, сўнгги рақамларнинг кўпи Ар-Риёддаги шифохоналардан биридаги ҳолат билан боғлиқ.

MERS шамоллаш ва Sars каби касалликлар аломатларини ўз ичига олувчи юқори ҳарорат, нафас олишда қийинчиликлар, ўпка яллиғланиши ва буйракларнинг ишламай қолишига олиб келадиган хасталик.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 2012 йил сентябридан бери жаҳон бўйлаб камида 515 киши вафот этгани маълум.

Ўтказилган тадқиқотлар натижасида MERS нинг дастлаб туялардан инсонга ўтганлиги аниқланган ва шунинг учун ушбу каслликни "туя тумови" деб ҳам юритадилар.

Image caption Саудия Арабистони сентябр ойи бутун дунёдан Ҳаж зиёрати учун келадиган 2 миллиондан ортиқ мусулмонни кутиб олиши керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ