"Салот Facebook дан хайрлироооооқ"....

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty

Мисрлик муаззин азон сўзларини ўзгартириб айтгани учун уламолар томонидан тартибга чақирилмоқчи.

Миср диний ишлар вазирлиги Нил дарёси бўйида жойлашган Кафр ал-Давар шаҳридаги масжид муаззини Маҳмуд ал-Муғозийга қарши жиноий иш очмоқчи.

Бу муаззин "салот уйқудан хайрлироқ" дея азон айтиш ўрнига "Facebook да вақт сарфлагандан кўра салот хайрлироқ", деб айтган.

Бунинг ортидан Сайид Ғози масжиди намозхонлари диний расмийларга шикоят қилишган.

Текширув жараёни ниҳоясига етгунга қадар уни муаззинликдан вақтинча бўшатишган.

Ушба масала юзасидан телевидение орқали якшанба куни ўтказилган баҳслардан бири иштирокчиси ал-Муғозийни "шаккок" дея атаган.

"Унинг "ижодий ёндошуви" туфайли биз бу масжидга бормай қўйдик" , деди у.

Лекин унинг сўзларига қулоқ тутган муаззин уни масжидга онда-сондагина келиш ва "Мусулмон Биродарлари" тарафдори эканлигида айблаган.

Дастур мобайнида ал-Муғозий шунингдек ўзининг вазифасидан олинишига норозилик сифатида очлик эълон қилиш билан пўписа қилган ва президент ас-Сисига мурожаат қилиб, вазифасида тиклашни сўраган.

Муаззиннинг айтишича, у ҳеч қачон ўзи Facebook дан фойдаланмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio