Суратдаги қочқин ростдан ҳам ИД жангарисими?

ИДга қарши курашган Лаит Ал Солиҳнинг сурати нотўғри талқин қилинган Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption ИДга қарши курашган Лаит Ал Солиҳнинг сурати нотўғри талқин қилинган

Facebook да гўёки Исломий давлат жангарисининг қочқин сифатида Оврўпага кириб келаётганини "исботловчи" сурат тарқалиб кетган. Ушбу баҳс сиёсатчиларнинг мигрантлар орасида жангарилар ҳам кириб келиши мумкин деган хавотирларини яна ўртага олиб чиққан.

Жангариларнинг Сурия ва бошқа мамлакатдан келаётган мигрантлар оқимига қўшилиб Оврўпага сингиши ҳукумат ва экспертларни кўпдан бери хавотирга солиб келарди. Бироқ мигрантнинг гўёки ўзини Исломий давлат деб таништираётган гуруҳ жангчиси эканлигини "исботловчи" вирус сурат ушбу хавотирларни савол остига олган.

Facebookдаги олдинги ва кейинги ҳолат акс этган икки расм маъноси биринчи қарашданоқ тушунарлига ўхшайди. Биринчисида ҳарбийларга хос кийиниб олган соқолли эркак қўлида қурол кўтариб олган. Иккинчи расмда эса унга жуда ўхшаш эркак соқолларини қиртишлаб олган, футболка кийиб орқасига қора сумка тақиб олгани акс этган. Унинг остига сурат Македония чегарасида олингани ёзилган.

Расмлар остига "Бу йигитни эслаяпсизми? Ўтган йили ИШИД суратларида тушганди - энди у "қочқин", - дейилган ва "Биз шунчалик гўлмизми ёки бошқа нарса!" - деб ёзиб қўйилган.

Сурат Facebook саҳифасидан 70 мингдан кўп маротаба бўлишилган ва Twitter орқали ҳам ёйилган. кўп мингдаги изоҳларнинг қолдирилишига асос бўлган.

Исломий давлат жангчилари ёки бошқа жангарилар мигрантлар инқирозидаги тартибсизликдан фойдаланиб Оврўпа давлатларига сизиб кириши мумкинлиги ҳақида расмийлар томонидан кўтарилиб келинади.

ИД масъуллари одам савдоси билан шуғулланувчилар фойдаланиб келадиган Ўрта ер денгизи орқали жангариларни Оврўпага юбораётгани ҳақида мақтаниб келади, бироқ ушбу даъволарни исботлаш ўта қийин.

Суратдаги қочқин ИДга қарши курашган жангари

Лекин ИД жангариси қочқин сифатида расмга тушган бўлса, бунга ишониш қийин. Чунки бошпана изловчи сифатида унинг шахсияти одатга терс равишда яхши ҳужжатлаштирилган.

Унинг исми Лаит Ал Солиҳ ва ўтган ойда у Associated Press хабар агентлиги томонидан тайёрланган материал қаҳрамони бўлган. У Озод Сурия армияси қўмондони бўлганини ва

Фуқаролар урушидан олдин эса она шаҳри Ҳалабда сувоқчи бўлиб ишлаганини айтган.

"Шаҳарнинг 70 фоизи вайрон бўлди... Сурияда Ал Қоида мени қидирмоқда, ИД, ҳукумат - мен уларнинг ҳаммаси билан жанг қилдим. Менга фарқи йўқ. Айрим одамлар қўрқишади, мен эса йўқ", - деган эди у.

Тарқалиб кетган икки сурат AP ҳикояси чоп қилинганидан сўнг Atlantic веб саҳифасида монтаж қилинган ҳолда пайдо бўлди. Ушбу саҳифада Солиҳ "Сурия мухолифатининг собиқ қўмондони" сифатида тақдим қилинди. Расмлар Twitter ва Facebook айлана бошлади. Унда Солиҳнинг Сурия жангларидаги иштироки тушунарсиз бўлиб борди.

Суратларнинг бир версияси остидаги изоҳларда Оврўпага оқиб келаётган катта сондаги мигрантларни қандай тақсимлаш борасидаги баҳслардаги фикрлар иккига бўлинганини кўриш мумкин.

Сўнгги кунларда Британия ва бошқа Оврўпа давлатлари кўпроқ суриялик қочқинларни қабул қилишини эълон қилди. Ушбу ваъдаларга омманинг фикрини кескин ўзгартирган 3 ёшли Айлан Курдининг жасади акс этган расмларнинг чоп этилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Шунга қарамасдан Саудия арабистони ва Қувайт каби Форс кўрфазидаги бой давлатлар қочқинларга бошпана бермаганлиги учун танқид остига олинган.

"Сиз томонингиздан қўйилган ушбу суратда ИД билан курашган жангари акс этган. Нима учун фактларни бир чеккага суриб қўйиб жасур одамларни тарбиясизларнинг таъналарига қолдиряпсиз", - деб ёзди фойдаланувчилардан бири сурат остига.

Унга иккинчиси шундай жавоб қолдирган: "Ушбу одамнинг ИД аъзоси ёки эмаслигидан қатъий назар, агар минглаб бўлмаса, камида юзлаб Исломий экстремистлар сохта қочқинлар орасида Оврўпага осонлик кириб келаётганига аминман."

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio