"Қуръон борасидаги ишда ҳакам адашган бўлиши мумкин"

Южно-Сахалинск шаҳри маҳкамаси Қуръоннинг айрим сураларини экстремистик деб топганди Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Южно-Сахалинск шаҳри маҳкамаси Қуръоннинг айрим сураларини экстремистик деб топганди

Южно-Сахалинск маҳкамаси раҳбари Александр Чухрай Қуръон сураларини экстремистик деб топилиши нотўғри қарор бўлиши мумкинлигини айтган. Шаҳар маҳкамасининг ҳукми Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни ғазаблантирган эди.

Сал олдинроқ ҳакам Наталя Перченко "Аллоҳга дуо: унинг маъноси ва Исломдаги ўрни" номли китобни Қуръони каримдан айрим иқтибослар келтирилгани учун экстремистик материал деб топган эди.

Шундан сўнг Қодиров ҳакамни жавобгарликка тортишга чақирди. У ўз Instragramида жойлаштирган постида ушбу қарорни қабул қилган масъул шахсни "мамлакатимиздаги вазиятни издан чиқаришга" ҳаракат қилаётган "миллат хоини" дея атаганди.

"Албатта, ҳакам хато қилиши мумкин, буни назардан қочирмаслик керак. Шунга қарамасдан ҳакамларимиз томонидан кўриб чиқилаётган ишларнинг сифати юқори - 80 фоизни ташкил қилади", - дея Александр Чухрайнинг сўзларидан иқтибос келтиради Интерфакс.

Унга кўра, ҳакамларнинг ҳукмларида сиёсий омиллар йўқ.

Чухрай шунингдек, Чеченистон раҳбарига "қонуний йўл билан боришни" ва ҳакам қарори юзасидан шикоят ёзишни маслаҳат берди.

Бундан олдинроқ Бош прокуратура вакили Марина Гриднева ҳакам ва прокурорларни ҳақоратлашга йўл қўйиб бўлмаслигини билдирган эди.

Бу орада Қодиров ижтимоий тармоқларга яна фикр қолдирди. У Сахалинск ҳакамининг қарорини аҳмоқона деб билишини ва бу қарор билан у "миллионлаб россиялик ва дунёдаги бир ярим миллиард мусулмонни ҳақорат қилганини" айтди.

Қодировни Россия муфтийлар Кенгаши ҳамраиси Нафиғулла Аширов ҳам қўллаб қувватлади. У муфтиятнинг Южно-Сахалинск шаҳар суди қарори устидан шикоят қилишини билдирди. "Говорит Москва" радиосига гапирган Аширов, дунёвий давлатнинг маҳкамаси "муқаддас матнлар устидан" ҳукм чиқармаслиги керак деган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio