Маккадаги жоме масжидида ҳалокат

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишларича, Маккадаги жоме масжидига краннинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирча 65 кишига етган.

Расмийларнинг айтишларича, содир бўлган ҳодисада яна 80 киши жароҳатланган.

Қурилиш кранининг қулаб тушишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас, аммо ҳодиса еридан олинган суратлардан аён бўлишича қизил рангдаги кран масжид томини ўпириб тушган.

Ҳозирда мамлакат йиллик Ҳаж зиёратига ҳозирлик кўрмоқда.

Шу ойнинг охирларида Маккага жаҳоннинг турли бурчакларидан юз минглаб мусулмонлар келишлари кутилмоқда.

Жоме масжидини қайта қуриш ишлари анча вақтдан бери давом этмоқда эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio