Миср ҳукумати тўсатдан истеъфога чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи r
Image caption Бош вазир Иброҳим Маҳлаб ўз ҳукумати номидан истеъфо аризасини топширди

Миср ҳукумати истеъфога чиқди ва мамлакат ёқилғи вазиридан бир ҳафта ичида янги ҳукумат тузиш сўралди. Бу ҳақида Президент Абдул Фаттоҳ ал-Сиси девони хабар тарқатди.

Ҳукумат нега тўсатдан истеъфога чиққани борасида бирон расмий изоҳ берилмади.

Бироқ, ҳукуматдаги юқори дажарали манбанинг айтишича, коррупция можароси туфайли вазирлар маҳкамасида ўзгартиришлар қилиш мақсад қилиб олинган.

Ўтган ҳафта Мисрнинг қишлоқ хўжалик вазири коррупцияда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.

Хабарларга кўра, Салаҳ Ҳелал давлатга тегишли ерларни тадбиркорларга сотиш эвазига пора олган.

Ўз баёнотида президент девони Бош вазир Иброҳим Маҳлаб истеъфо аризасини топширгани ва Президент Сиси уни қабул қилганини билдирди.

Унда айтилишича, Президент Сиси ёқилғи вазири Шариф Исмоилдан келгуси ҳафта ичида янги ҳукумат тузишни сўраган.

Амалдаги ҳукумат унгача муваққат тарзда фаолият юритиб туради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio