Чилидаги кучли зилзила цунамига сабаб бўлган

Чилидаги кучли зилзила бошқа давлатларда цунами хавфини келтириб чиқарган Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Чилидаги кучли зилзила бошқа давлатларда цунами хавфини келтириб чиқарган

Чили марказида содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 3 киши ўлган, 10 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Аввалига 7,9 балл, кейинчалик 8,3 бал дея баҳоланган ер силкиниши пойтахт Сантягодан 232 чақирим шимолий ғарбда рўй берган. Зилзила маркази 10 чақирим чуқурликда эканлиги айтилмоқда.

Зилзила маҳаллий вақт билан соат 19:54 да рўй берган.

Расмийлар Чили, Перу, Ҳавайи, Калифорниянинг айрим қисмлари ва ҳаттоки Янги Зеландия қирғоқларида цунами хавфидан огоҳлантирди. Бир мактаб ўқувчилари эвакуация қилинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сантягонинг айрим турғунлари янги силкинишлардан қўрқиб кўчага югуришган

Чили матбуоти Кокимбо шаҳрига ёпирилган 4-5 метрлик тўлқин ҳақида хабар бермоқда.

Қаттиқ ер қимирлашидан сўнг яна бир неча маротаба ер ости силкинишлари кузатилган.

Зилзила чилиликларнинг бир ҳафталик миллий байрамларига тайёргарлик кўрилаётганда содир бўлган. Хабар берилишича, ер ости силкинишлари одамлар байрам нишонлаш учун соҳилларга борган вақт рўй берган.

Ер силкиниши Аргентинанинг бир неча бўлгалари ва пойтахт Буэнос-Айресда ҳам кузатилган. Бир неча биноадаги одамлар ташқарига эвакукация қилинган.

Чили сайёрадаги энг сейсмик фаол минтақалардан ҳисобланади. 2010 йилнинг феврал ойида Чили марказий ҳудудларида рўй берган 8,8 баллик зилзила натижасида 500 одам ҳалок бўлганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio