Оврўпо Иттифоқи қочқинларга ёрдам беришга келишиб олишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Оврўпо Иттифоқи раҳбарлари Яқин Шарқдаги суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун БМТ агентликларига қўшимча 1 миллиард евро беришга келишиб олишди.

Ундан ташқари, миллионлаб сурияликлар қочиб ўтган Сурияга қўшни давлатларга ёрдам берилади.

Раҳбарлар, шунингдек, Оврўпо Иттифоқининг ташқи чегараларини мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Оврўпо Кенгаши президенти Доналд Таск "қочқинлар ва муҳожирларнинг энг катта оқими ҳали энди келади", дея огоҳлантирди.

"Биз очиш эшиклар ва очиқ деразалар сиёсатимизни тўғрилаб олишимиз керак", - деди у.

Бу йилнинг ўзида ярим миллион муҳожир Оврўпога келиб Оврўпо Иттифоқи ичидаги кескин бўлинишларни фош қилди.

Иттифоққа аъзо давлатлар 120 минг муҳожир борасида жанжаллашишда давом этар эканлар, Брюсселдаги фавқулодда йиғин очилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи bbc

Қатор аъзо давлатлар Иттифоқ аъзоларига нисбатан мажбурий квота ўрнатилишига қаршилар. Словакия ҳатто судга мурожаат қилди.

Оврўпо Иттифоқи раҳбарлари қуйидагиларга келишиб олишди:

Камида 1 миллиард евро БМТ қочқинлар агентлиги ва Жаҳон озиқ-овқат ташкилотига берилади.

Ливан, Иордания, Туркия ва бошқа давлатларга кўпроқ ёрдам берилади.

Туркия билан яқиндан ҳамкорлик ва мулоқот олиб борилади.

Шимол сари ҳаракат қилаётган муҳожирлар учун асосий йўлакка айланган Болқон давлатларига ёрдам берилади.

Чегаралар мустаҳкамланади, хусусан чегара хавфсизлик кучларига кўпроқ молияланади.

Оврўпо Иттифоқи раҳбарлари, шунингдек, муҳожирларнинг илк кириш нуқтаси бўлган давлатларда текширув марказларини барпо қилишга келишиб олдилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio