Яман: Қурбон Ҳайити намози нишонга олинган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Яман пойтахти Санода Қурбон Ҳайити намози ўқилаётган пайтда рўй берган икки портлашда камида 15 инсон ҳалок бўлган.

Сано ҳозир Шиа Хусий қабиласи исёнчилари назорати остида бўлиб, портлаш ал-Балилий масжидида рўй берган.

Гувоҳларга кўра, дастлаб худкуш ҳужумчи ўзини масжиднинг ичкарисида портлатган.

Ибодатчилар ташқарига отилган пайтда масжид эшиги олдида иккинчи худкуш ҳужумчи ўзини портлатгани хабар қилинмоқда.

Балилий масжида Санодаги полиция академиясига яқин жойлашган.

Айрим хабарларда масжиддаги портлашда ҳалок бўлганлар сони кўплиги, шунингдек, кўплаб инсонлар жароҳатлангани айтилмоқда.

Сўнгги ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким олмаган.

Бироқ бундан олдин Хусий қабиласи жангариларига қарши ҳужумларни "Исломий Давлат" содир этганини хабар қилган.

Мусулмонлар байрами кунидаги портлашлар Яманни тарк этишга мажбур бўлган Президент Абдураббуҳ Мансур Ҳодий ватанига қайтганидан икки кун ўтиб содир этилган.

Яманнинг анча ҳудудини назорат қилаётган Хусий қабиласига қарши Саудия Арабистони етакчилигида Араб ҳарбий коалицияси барпо этилган, шу йил мартидан бошлаб коалиция ҳаво ҳужумларини уюштириб келмоқда.

БМТга кўра, ҳаво ҳужумлари оқибатида қарийб 4900 инсон ҳалок бўлган, шулардан 2200 нафари тинч фуқаролардир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio