Ҳаждаги талотўп: Эронлик қурбонлар сони 464га чиқди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Теҳрондаги Саудий элчихонаси ғазабнок намойишлар нишонига айланди

Эроннинг билдиришича, ўтган ҳафта Ҳаж зиёратидаги тиқилинчда ўлган ўз фуқароларининг сони 464 кишига чиққан. Бу аввалги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир.

Эрон расмийлари бедарак кетган эронлик зиёратчиларни омон қолганига умидлар сўнганини айтишди.

Саудий ҳукуматига кўра, Минодаги талотўпда 769 одам ўлган, 934 нафари жароҳат олган.

Саудийлар хавфсизлик чоралари етарли бўлмагани, ҳамда талафотлар сонини очиқлашда имиллаганлари учун танқид қилинганлар.

Эрон ҳукумати аслида нобуд бўлган сони 1000дан кўп деб ишонадилар. Покистон, Ҳиндистон ва Индонезия ҳам нобуд бўлган зиёратчилар сони саудийлар айтаётган 769дан юқорироқ бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

Саудий расмийлари қурбонларнинг миллатини аниқламаган, аммо бошқа давлатлар нобуд бўлган фуқаролари сонини чоп қилишар экан, умумий кўрсаткич саудийлар эълон қилганидан ошиб кетган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA

Эроннинг руҳоний раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий Саудия Арабистонини талотўп учун кечирим сўрашга чақирди ва у эронликлар жасадларини зудлик билан ватанга қайтармаса, "қатъий" чоралар кўришини айтиб огоҳлантирди.

Саудия Арабистонининг ташқи ишлар вазири Абед ал-Жубайр Эронни мазкур масалани сиёсийлаштиришда айблади ва Саудий қироли Салмон буюрган тергов натижаларини кутишга чақирди.

Саудий расмийлари талотўп учун зиёратчиларни айблашган ва улар қоидаларни бузиб ҳаракат қилганларини айтган.

Ўзбекистон ҳукуматининг диний идораси ўзбекистонлик зиёратчилар зиён кўрмаганларини билдирган.

Қурбонларнинг миллати бўйича шу вақтгача аниқланган сони:

Эрон: 464

Миср: 75 (94 бедарак)

Нигерия: 64 (244 бедарак)

Индонезия: 57 (78 бедарак)

Мали: 60

Ҳиндистон: 45

Покистон: 40 (60дан ошиқ бедарак)

Нигер: 22

Камерун: камида 20

Фил суяги қирғоғи: 14 (77 бедарак)

Чад: 11

Жазоир: 11

Сомали: 8 (матбуот хабарлари)

Сенегал: 10

Марокаш: 10 (29 бедарак)

Ливия: 4 (16 бедарак)

Танзания: 4

Кения: 3

Тунис: 2

Буркина Фасо: 1

Бурунди: 1

Голландия: 1

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio