АҚШ билан Россия ҳаво ҳужумларини мувофиқлаштирмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШ ва Россия ҳарбийлари қисқа вақт ичида кўришиб ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган гуруҳга қарши ҳаво ҳужумларини мувофиқлаштириш масаласини келишиб олмоқчилар.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров учрашувидан кейинги матбуот анжуманида эълон қилинган.

30 сентябр куни Россия парламенти юқори палатаси Президент Владимир Путинга Сурия ҳудудига Россия қуролли кучларини киритишга изн берадиган қонунни имзолади.

Шу куни Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги "Исломий Давлат" мавқеларини 20 марта бомбалагани ҳақида хабар тарқатди.

Интернетда ҳаво ҳужумлари акс этган видеолар эълон қилинди.

Америка томони Россия Сурияда ҳаво ҳужумларини бошлаётгани ҳақида бу ҳужумлардан сал олдинроқ хабардор этилганини тасдиқлади.

Бироқ АҚШ тарафи Россия нишонга олаётган жангарилар "Исломий Давлат" эмас, Президент Башар ал-Ассадга қарши урушаётган бошқа гуруҳлар аъзолари бўлиши мумкинлигидан хавотирини билдирган.

Жаноб Керри икки мамлакат ҳарбийларининг мувофиқлаштирувлари ана шундай "атайин бўлмаган нохуш" ҳодисалар олдини олиш мақсадини кўзлаганини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio