Афғонистонда учоқ қулади

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Қундузда жанглар давом этаётган бир пайтда Қўшма Штатлар ҳарбийлиги Афғонистон шарқида ўз учоқлари ҳалокатга учрагани ва камида 11 инсон нобуд бўлгани ҳақида хабар қилди.

Ҳалокат пайшанба кечаси Жалолобод аэропортида содир бўлган.

Америка Армияси полковниги Брайн Трибус Франс-Пресс ахборот агентлигига ҳаётдан кўз юмганлардан 6 нафари АҚШ ҳарбийлари, қолганлар шартнома асосида ишлаётган фуқаролар эканини айтади.

Hercules C-130 ҳарбий учоғи бошида қўшинлар ва оғир юкларни ташишда фойдаланилган.

Толибон воизи Забиҳулло Мужоҳид Twitterда учоқни толиблар уриб туширишганини ёзган. Аммо, хабар агентликларига кўра, бу каби ҳужум аломатлари кўринмайди.

Америка ҳарбийлигининг билдиришича, ҳодиса юзасидан текширув бормоқда.

Учоқ ҳалокати Америка ҳарбийлари шимолдаги Қундуз шаҳрини Толибон қўлидан қайтариб олишга қаратилган амалиётларда афғон кучларига дастак бераётган бир пайтда кузатилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи

Аксар АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилган. Аммо, жорий йил қуролли кучларни босқичма-босқич олиб чиқиб кетиш режасига ўзгариш кирилгани ортидан 10,000га аскар ортга қолдирилган.

Президент Обама 2016 йил охирига қадар Афғонистонда кичик сондаги қўшинни қолдиришга ваъда берганди.

НАТОнинг айтишича, 1,000га яқин хорижий кучлар Афғонистон шарқида жойлаштирилган. Улар Афғонистоннинг 40,000лик қуролли қўшинлари билан бирга ишлашмоқда.

Айни пайтда шимолий Қундуз назорати учун жанглар давом этаётгани хабар қилинади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio