Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Россия мусулмонлари Суриядаги ҳаво зарбалари ҳақида қандай фикрда?

Россиянинг Суриядаги ҳаво зарбалари мамлакат мусулмонлари орасида қараам-қарши муносабатларни уйғотган.

Россия Бош муфтийси Равил Гайнуддин мусулмонларни террорчиликка қарши курашдек мураккаб масалани сиёсийлаштирмасликка чақирган.

Би-би-си мухбири Ольга Ившинанинг ёзишича, бу борадаги баёнот ва шарҳларни уч гуруҳга бўлиш мумкин.

Биринчиси- Кремлнинг қарорини қўллаб-қувватловчилар, иккинчиси-Президент Асаднинг дастакланишини қоралаётган, аммо "Ислом давлати"га қарши ҳужумни маъқуллайдиганлар ҳамда учинчи гуруҳ, бу- ИД ни қўллаб-қувватловчилар.

Мухбиримизнинг қайд этишича, Россиядаги мусулмон уммати тарқоқ.

Мамлакатда 80 дан ортиқ муфтийлар бўлиб, уларнинг сиёсий вазни турлича.

"У ёки бу муфтий "мусулмонлар номидан" баёнот бераркан, унинг фақат ўзига тобеъ мусулмонлар номидан гапираётганини тушуниш керак", - дейди мухбиримиз.

Фото муаллифлик ҳуқуқи youtube
Image caption Баҳром Ҳамроевга кўра, мусулмонлар Кремлга очиқчасига қарши чиқишга қўрқадилар

Россиядаги масжидларнинг энг кўпи-3000 га яқинини Шимолий Қафқос мусулмонларининг Мувофиқлаштирувчи Кенгаши раиси Исмоил Бердиев назорат қилади.

Улардан 2500 таси Доғистон ҳудудида бўлиб, Доғистон муфтийси Аҳмед Абдуллаевга бўйсунади.

Татаристон муфтийси Комил Самигуллин 1500 га яқин, Россия Олий муфтийси Талгат Таджуддин 1200, Россия Муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнуддин эса 700 та масжидни назорат қилишлари айтилади.

Бу муфтийларнинг барчаси Кремлга у ёки бу даражада садоқатли ва Россиянинг Суриядаги ҳаво зарбаларини қўллаб-қувватлаганлар.

Айни пайтда уларнинг биронтаси ҳам ўз баёнотларида ҳаво зарбалари мухолифат мавқеъларини нишонга олиши мумкинлиги борасида лом-мим дейишмаган.

Мухолифатнинг аксарияти эса ҳам расмий Дамашқ ва ҳам ИДга қарши жанг қилаётган сунний мусулмонлардир.

Таҳлилчиларга кўра, Суриядаги ҳаво зарбалари Россиянинг 20 миллионлик аксарияти сунний мусулмонлари орасидаги бўлинишларни янада кучайтиради.

Москвалик фаол Баҳром Ҳамроевнинг айтишича, мусулмонларнинг аксарияти Москванинг Суриядаги амалларидан норози, аммо Кремлга очиқчасига қарши чиқишга қўрқадилар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio