Беларусда президентлик сайловлари ўтказилди

Лукашенко кенжа ўғли Николай билан тез тез кўриниш беради Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption Лукашенко кенжа ўғли Николай билан тез тез кўриниш беради

Марказий сайлов комиссияси веб саҳифасида айтилишича, маҳаллий вақт соат 12 да сайловчиларнинг ярмидан кўпи овоз бериб бўлди.

Витеб вилояти яшовчилари сайловларда фаол иштирок этган, пойтахт Минскда ҳар доимгидек сусткашлик кузатилган.

Мамлакатдаги 7 миллионга яқин киши овоз берувчилар рўйхатига киритилган.

Би-би-сининг Минскдаги мухбири Татяна Мелничукнинг хабар беришича, овоз бериш участкаларида оддий дўконлардан арзонроқ нархда фаолият юритувчи тамаддихоналар ташкил қилинган. Шунингдек, сайловчилар турли концерт ва бадиий чиқишлар томоша қилиши мумкин бўлган.

Кузатувчилар 1994 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Александр Лукашенконинг сайловларда осонлик билан биринчи турдаёқ ғалаба қозонишини ва президентлик курсисини сақлаб қолишини таъкидламоқда.

Лукашенко жаноблари кенжа ўғли Николай билан 1 чи рақамли сайлов участкасида овоз берган. У Беларус ҳеч қачон "бошқа давлатнинг ҳужум майдони" бўлиб қолмаслигини айтган ва Украинада тез фурсатларда тинчлик ўрнатилишига ишонч билдирган.

Лукашенко жаноблари жорий сайловлар Ғарб билан алоқаларнинг яхшиланишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

"Беларусдаги президентлик сайловлари арафасида Ғарб нимани кўришни истаган бўлса барчасини бажардик. Шунинг учун агар Ғарбнинг биз билан алоқа ўрнатишга интилиши бўлса, ҳеч нима ва ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди", - деган Александр Лукашенко.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio