Ғазога ҳужум икки кишини ҳалок қилди

Қизалоқ ва унинг онаси ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Қизалоқ ва унинг онаси ҳужумлар натижасида ҳалок бўлган

Фаластин расмийларининг айтишича, Исроил учоқлари уюштирган ҳужумлар натижасида ҳомиладор аёл ва унинг қизалоғи ҳалок бўлган. Яна уч киши уй вайроналари остида қолмоқда.

Исроил ҳукумати қирувчи учоқлари Ғазо бўлгасидаги икки нишонни ҳужумга тутганини айтди. Ҳарбийларига кўра, уларнинг нишони Ҳамас қурол ишлаб чиқарадиган бино бўлган ва ҳужумлар Ғазо бўлгасидан Исроил жанубига учирилган икки ракетага жавобан амалга оширилган.

Исроил полициясининг айтишича, фаластинлик аёл чегара назорат нуқтасига бомба ортилган машинани бошқариб келган. Аёл Исроил қишлоғи Маале Адумим яқинида якшанба куни полиция томонидан тўхтатилган.

Полиция воизига кўра, аёл киши "Аллоҳу Акбар" дея ҳайқирган ва портловчи ускунани ҳаракатга келтирган. Портлаш натижасида аёл қаттиқ яраланган ва полиция ходими эса арзимас жароҳат олган.

Илк хабарларда аёлнинг портлаш натижасида ҳалок бўлганлиги айтилган.

"Исроил Мудофаа кучлари Ғазо бўлгасидан бўладиган ҳар қандай тажовузкорлик ҳаракатига жавобгар деган фикрда қатъий қолади", - деган Исроил Мудофаа кучларининг воизи Кол Питер Лемер.

Ғазо шаҳрининг жанубидаги Зайтун тумани шифокорларининг айтишича, ҳаво ҳужумлари натижасида икки одам ўлган ва яна 3 киши уй вайроналари остида қолиб кетмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ал Ақсога яҳудийларнинг ҳам киришига изн берилиши мусулмонларнинг ғазабига сабаб бўлган

Мусулмонлар ва яҳудийлар учун муқаддас бўлган шарқий Қуддусга кириш учун бир неча ҳафтадан бери таранглик кузатилмоқда.

Фаластинликлар Ал Ақсо масжидига яҳудийларнинг ибодат қилмаслик шарти билан киришига рухсат берилганидан сўнг Исроил ҳукумат тартибларни ўзгартириши мумкинлигидан хавотирга тушган. Исроил бу ҳолат давомли бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри вазият юзасидан ўзининг "чуқур хавотирини" билдирган.

У Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан алоҳида алоҳида телефон орқали гаплашган.

Керри жаноблари вазиятни барқарорлаштириш учун ўз ёрдамини таклиф қилган. Бироқ зўравонликнинг авж олишида икки томон ҳам бир бирини айблаган.

Нетаняҳуни расмий твиттер аккаунти орқали "Фаластин ҳукуматидан терроризмнинг навбатдаги тўлқинига сабаб бўлаётган ёввойи ва ёлғон иғвогарликни тўхтатишни кутаётганини аниқ билдирганини" айтган.

Маҳмуд Аббос Керри билан суҳбатда Исроил кўчиб борганлар томонидан армия ҳимоясида амалга оширилаётган иғвони тўхтатиши лозимлигини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio