Блейр Ироқ урушини бир йил олдин дастаклаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption "Ҳарбий амалиёт бошлангани тақдирда Блейр биз билан бўлади"

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блейр Ироқдаги ҳарбий кампанияни бошланишидан бир йил аввал қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган.

Бу ҳақда АҚШнинг ўша пайтдаги Давлат Котиби Колин Пауэллнинг президент Жорж Бушга хизмат юзасидан ёзган маълумотномасида қайд этилган.

Британияда чиқадиган Mail on Sunday рўзномаси якшанба куни айни маълумотномани чоп этган.

"Ҳарбий амалиёт бошлангани тақдирда Блейр биз билан бўлади", - деб ёзган жаноб Пауэлл.

Тони Блейр матбуот котибининг рўзномага айтишича, "маълумотнома мазмуни собиқ бош вазир айни масалада бунга қадар берган баёнотларига мос келади".

Би-би-си мухбири Крис Мэйсонга кўра, ушбу ҳужжат Ироқ урушидан бир йил аввал Вашингтондаги юқори сиёсий доираларнинг Блейрга бўлган муносабатини кўрсатади.

Mail on Sunday нинг ёзишича, маълумотнома Блейр ва Бушнинг Техас ранчосидаги учрашувидан бир ҳафта аввал, Британия парламенти Ироқдаги ҳарбий амалиётларни маъқуллаб овоз беришдан эса бир йил олдин битилган.

2014 йилда Ироқ уруши юзасидан текширув олиб борган комиссия Блейр ва Бушнинг уруш арафасида олиб борган сўзлашувларидан айрим парчаларни чоп этишга рухсат берган.

Аммо Британия ҳукуматининг илтимосига биноан, икки раҳбарнинг тўлиқ сўзлашувлари ва ёзишмалари ошкор этилмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio