"Қарийб 100 "Ҳизбут-Таҳрир" аъзоси қўлга олинди"

Россия Ички ишлар вазирлиги Москва вилояти ҳудудида 97 шахс ҳибсга олингани, улар "Ҳизбут-Таҳрир" исломий фирқасининг аъзолари экани ҳақида хабар тарқатган.

"Халқаро террорчилик ташкилотининг бўлими йўқ қилинди", дея хабар берган Ички ишлар вазирлиги.

Вазирлик веб-сайтида кўп қаватли уй хонадонларида ўтказилган рейдлар пайти тасвирга олинган видео эълон қилинган.

Видеода ҳибсга олинган шахсларнинг Марказий осиёликлар эканини кўриш мумкин.

Шунингдек, видеода Тожикистон фуқаролари паспортлари, бир-бирларининг елкаларига қўлларини қўйиб ҳам полиция бўлимига олиб кетилган тутқунларни кўриш мумкин.

Россия Ички ишлар вазирлиги қўлга олинганларнинг 20 нафарини "Ҳизбут-Таҳрир" раҳбарлари деб тақдим қилган.

Вазирлик хабарида, қўлга олинганлар Ислом динига эътиқод қилганлар орасидан янги аъзоларни "Ҳизбут-Таҳрир"га ёллаш, тақиқланган диний адабиёт тарқатиш, маблағ йиғиш билан шуғулланганлар, дейилади.

"Ҳизбут-Таҳрир" фирқаси кўплаб мамлакатлар қатори Россия ва Марказий Осиё республикаларида тақиқланган, ушбу фирқага аъзо деб кўрилганлар қамоқ жазоларига ҳукм этилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio