Шиа мусулмонлари Ошуро кунини нишонламоқдалар

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Афғонистонда ҳам ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Жаҳондаги Шиа мусулмонлари Ошуро куни санасини нишонлашни бошлаганлар.

Ошуро кунида Шиаларга қарши уюштирилган ҳужумларда яна инсонлар ҳалок бўлган.

Ошуро кунида Шиа мусулмонлари Муҳаммад Пайғамбар(САВ) набираси Имом Ҳусайннинг VII асрда ўлдирилган кунини мотам куни сифатида нишонлайдилар.

Бу йил Ошуро куни 24 октябрга тўғри келган.

Сунний мусулмонлар Ошуро кунида мотам тутишни, ўз баданларига жароҳат етказиш каби амалларини Ислом дини суннатига зид бидъат деб биладилар, кўпинча Шиалар маросимлари Суннийлар тарафидан нишонга олинган.

Ироқдаги Карбало ва Ал-Қадимия шаҳарлари дунё Шиа мусулмонлари учун муқаддас шаҳарлар ҳисобланади.

Карбало шаҳрида кўп сонда зиёратчилар йиғилганлар.

Бундан олдинги йилларда Карбалодаги Ошуро маросимларига Сунний жангарилар ҳужум уюштирганлари оқибатида кўп сондаги инсонлар ҳалок бўлганлар, шунинг учун хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Покистоннинг ҳам 200 миллионли аҳолисининг 20 фоизини Шиалар ташкил этади деб кўрилади ва зўравонликлар олдини олиш мақсадида Ошуро маросимлари режалаштирилган жойларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Image caption Даккадаги портлашга алоқадорлик гумони билан уч киши ҳибсга олинган.

Расмийлар 16 минг аскар ва ҳарбий бўлинмалар ходимларини сафарбар этганлари ҳақида хабар берганлар.

Бироқ кўрилган хавфсизлик чораларига қарамасдан, Покистон жанубидаги Синдх вилоятида рўй берган портлашда 24 инсон ҳалок бўлгани ҳақида айтмоқдалар вилоят тиббиёт расмийлари.

Худкуш ҳужумчи ўзини портлатган деб кўрилаётган ҳужум Жакобобод шаҳрида Шиа мусулмонлари раҳбари уйи ёнида тўпланаётган оломон орасида юз берган.

Кўплаб инсонлар жароҳатланган.

Афғонистонда ҳам ҳавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Бангладеш пойтахти Дакканинг Эски шаҳар қисмида ҳам Шиалар тўпланган жойга бир неча қўлбола бомба ирғитилган.

Натижада бир ўспирин ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Полиция ушбу портлашга алоқадорлик гумони билан уч кишини ҳибсга олганини хабар қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ