Хитойда кечиккан талабаларни жазолашнинг янги усули

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Мазкур белгилар жамламасини ҳосил қилиш учун 56 марта қалам тортиш лозим

Хитойлик профессор дарсдан кечикадиган талабаларни жазолаш янги усулини топган.

Сичуан вилояти университети ўқитувчиси Ванг Сижун кечикувчиларга мураккаб белгилар жамламасини 1,000 марта ёзишга буюради.

Мазкур белгилар жамламасини ҳосил қилиш учун 56 марта қалам тортиш лозим.

Бу сўз ҳеч қандай маънони англатмайди, аммо жаноб Ванг Шанхайга сафари чоғи хитойча угранинг номидан илҳомланганини айтади.

Маҳаллий матбуотга кўра, ҳозиргача икки талаба шу йўл билан жазоланган.

Биринчи талаба 200 мартадан кейин кейин, давом эта олмагани, "жуда чарчагани"ни айтган.

Охири у Профессор Вангдан жазони юмшатишни сўраган ва ҳеч қачон дарсга кечикмасликка ваъда берган.

Иккинчи кечикувчи эса, унинг ўрнига юзта терракот ҳайкалчаларини чизишни сўраган. У бу иш учун тўрт соатдан кўпроқ вақт сафрлаган.

Жазонинг 'ижодий' усули

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Талабалар кўпда ёзма машқлар қилишларига тўғри келади

Хитой халқининг ёзуви фанда "иероглиф" деб аталади. Хитойлар эса бу ёзувларини "ханзи" деб айтишади. Иероглиф сўзининг юнон тилидан келиб чиққан бўлиб, "муқаддас ёзув" деган маънони беради. Уларнинг ҳар бири ўзига хос шакл ва маъно ёки сўзни ифодалайди.

Хитой иероглифлари дунёдаги энг қийин ёзувлар сирага киритилади. Уларни пухта ўрганиш мушкуллиги айтилади.

Аммо, мазкур иш ҳадисини олишнинг энг яхши йўли такрорий машқлар экани таъкидланади.

Шундай экан, талабаларга тез-тез бундай ёзма машқлар топширилади.

Профессорнинг янги жазо усули ҳақидаги янгилик онлайн орқали тарқалар экан, ижтимоий тармоқларда ижобий фикрлар билдирилган.

Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу "ижодий жазо усули" учун профессорни олқишлаганлар.

Бугун Ўзбекистонда тартиб-қоидаларни бузган талабалар қай йўсин жазоланади? Фикрларингизни қолдиринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ