Юнонистон соҳилларида камида 22 муҳожир чўкиб кетган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Туркиядан қайиқларда Эгей денгизи орқали Юнонистон қирғоқларига етиб олишга интилган муҳожирлар яна ҳалокатга учраганлар. Чўкиб кетганларнинг аксари болалар бўлган.

Пайшанбадан жумага ўтар кечаси ёғоч қайиқ ағдарилиб кетган.

Оқибатда 19 киши чўкиб кетган.

138 муҳожирни қутқариб қолишга муваффақ бўлинган.

Муҳожирлар кемаларда Туркиядан Юнонистоннинг Калимнос оролига ўтиб олмоқчи бўлганлар.

Яна бир ҳалокат жума тонгида Родос ороли яқинида рўй берган.

У ерда уч инсон ҳалок бўлган, олти киши қутқариб қолинган. Яна уч инсон бедарак кетган.

Ушбу фожеалар қочқинлар Оврўпога оммавий ўтишни бошлаганларидан буён Юнонистон сувларида рўй берган энг йирик ҳалокатлар бўлган.

21 октябр куни ҳам муҳожирлар ўтирган бир неча кема чўкиб кетган.

Сўнгги хабарларга кўра, 16 инсон ҳалок бўлган, уларнинг етти нафари норасидалар бўлганлар.

Қутқарувчилар Лесбос ороли яқинида 274 кишини қутқариб қолганлар.

Оврўпо Иттифоқига аъзо Юнонистон муҳожирлар Туркиядан тезроқ етиб олишга ҳаракат қиладиган мамлакат ҳисобланади.

Сўнгги ярим йил ичида Туркиядан Юнонистонга 500 мингдан ортиқ қочқин кириб борган.

Фақат охирги ҳафтанинг ўзида кунига Юнонистонга 9000 дан зиёд муҳожир ўтган.

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, йил бошидан буён қайиқларда Оврўпога 700 мингдан ортиқ қочқин кириб борган.

Юнонистон Бош вазири Алексис Ципрас Оврўпо қочқинлар инқирозини ҳал этишнинг самарали йўлини тополмаганини уятли деб атаган.

Айни пайтда Испания қутқарувчилари Марокашдан Испанияга ўтишга ҳаракат қилган пайтлари кемаси бузилиб қолган 35 муҳожирни қутқарган. Тўрт инсон жасади топилган.

26 октябр куни бўлиб ўтган Оврўпо Иттифоқининг фавқулодда саммитида қўшимча 100 минг қочқинни қабул қилиш марказларини ташкил этишга келишилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram - BBC UZBEK

Twitter - BBC UZBEK

Odnoklassniki - BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio

Бу мавзуда батафсилроқ