Британиядан Шарм ул-Шайхга парвозлар вақтинча тўхтатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Россиянинг Синай ярим ороли узра ҳалокатга учраган учоғи "портловчи ускуна" ёрдамида қулагани борасидаги хавотирлар туфайли Шарм ул-Шайхга парвозлар вақтинча тўхтатилган.

Британия Бош вазири қароргоҳи чиқарган баёнотда айтилишича, Шарм ул-Шайхдан бугун кечқурун парвоз қилиши режаланган учоқларнинг ҳаммаси мутахассислар томонидан обдон текширилмагунча кечиктирилади.

Бош вазир қароргоҳи матбуот котибининг айтишича, бу каби қарор олинишига "қўшимча маълумотлар келиб тушганлиги " сабабдир.

Россиянинг "Когалимавиа" ширкатига тегишли учоғи бортида 224 киши билан 31 октябр куни ҳалокатга учраганди.

"Бу амал эҳтиёт чораси сифатида кўрилмоқда ва авиаширкатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда" , деди Британия ҳукумати сўзчиси.

Ҳукуматнинг айтишича, бу чора аллақачон Шарм ул-Шайхда бўлган ва у ерга сафар қилишни режалаган Британияликлар учун хавотирга сабаб бўлиши мумкин. Улар чипта олган ширкатлари билан боғланишлар керак.

Бош вазир Дэвид Камерон бугун кечроқ вазиятни муҳокама қилиш учун шошилинч хавфсизлик қўмитаси мажлисини ўтказади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Instagram – BBC UZBEK

Twitter – BBC UZBEK

Odnoklassniki – BBC UZBEK

Facebook- BBC UZBEK

Google+ BBC UZBEK

YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)

Skype - bbcuzbekradio